Ўзбекэнерго ширкати энергиядан қарздорларни эълон қилган

Аҳолидан қарз ундиришнинг янгича усули ижтимоий тармоқларда айрим фуқроларнинг норозиликларига сабаб бўлган.
Сурат тагсўзи, Аҳолидан қарз ундиришнинг янгича усули ижтимоий тармоқларда айрим фуқроларнинг норозиликларига сабаб бўлган.
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Ўзбекэнерго давлат ҳиссадорлик ширкати ўз вебсаҳифасида энергиядан қарздор ташкилот ва фуқароларга доир маълумотлар, жумладан, уларнинг яшаш манзилларини эълон қилган.

Аҳолидан қарз ундиришнинг янгича усули ижтимоий тармоқ сайтларида айрим фуқроларнинг норозиилкарига сабаб бўлган.

Муносабат билдирганларнинг айримлари ушбу қадамни фуқароларнинг шахсий ҳаёти ва хавфсизлигига дахл қилиш, дея қоралаганлар.

Кун.уз сайтининг хабар қилишича, сўнгги соатларда бу маълумотлар Ўзбекэнерго сайтидан олиб ташланган.

Маълумотларнинг эълон қилиниши энергия тармоғида сўнгги йилларда одатий тус олган узилишлар бошланган паллага тўғри келмоқда.

Би-би-сининг Ўзбекэнерго мулозимларидан бу борада изоҳ олиш ҳаракатларимиз ҳеч қандай натижа бергани йўқ.

Аммо тошкентлик иқтисодчи Жаҳонгир Шосалимовнинг айтишича, аҳолининг маош ва нафақалари пастлигича қолаётган Ўзбекистонда энергиядан қарзни ундиришнинг бу каби усуллари ҳам натижа бермайди.