Обидхон Қори Назаров ҳаётига суиқасдда айбланганлар устидан маҳкама бошланди

Ҳозирда қораловчи томоннинг даъво қилишича, уларнинг суиқасдга била туриб кўмак берганликлари ҳақида қўшимча далиллар қўлга киритилган.
Сурат тагсўзи, Ҳозирда қораловчи томоннинг даъво қилишича, уларнинг суиқасдга била туриб кўмак берганликлари ҳақида қўшимча далиллар қўлга киритилган.
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Швециянинг Остерсун шаҳри маҳкамасида таниқли ўзбек имоми Обидхон Қори Назаров ҳаётига суиқасддга алоқадорликда айбланиб, кейинчалик оқланган икки ўзбекистонлик иши бўйича аппеляцион маҳкама ўз ишини бошлади.

Обидхон Қори Назаров ўтган йили феврал ойида ўз уйи остонасида отиб кетилганди ва ўшандан бери кома ҳолатида.

Суиқасдда асосий гумондор кўрилган шахс ҳануз қидирувда, лекин унга ҳужумни уюштиришда кўмак берганликда айбланган Нодира Аминова ва Баҳодир Пўлатовларни маҳкама оқлаганди.

Ҳозирда қораловчи томоннинг даъво қилишича, уларнинг суиқасдга била туриб кўмак берганликлари ҳақида қўшимча далиллар қўлга киритилган.

Биз аппеляцион маҳкама жараёнини кузатиб турган Обид Қорининг Швециядаги тарафдорлари биридан тафсилотларни сўрадик.