Ўзбекистон: долларнинг "қора бозор"даги қиймати яна камайган

Фақат Ўзбекистонда мавжуд "қора бозор"да валюта нархи ўзгаришининг ўзининг сабаблари бор.
Сурат тагсўзи, Фақат Ўзбекистонда мавжуд "қора бозор"да валюта нархи ўзгаришининг ўзининг сабаблари бор.
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, валюта бозорида доллар кескин пасайган. "Узметроном" интернет нашрининг ёзишича, бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.

"Узметроном"га кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва АҚШ долларига сотилган автомобилларни Ўзбек сумига сотишга қарор қилингани туфайли долларнинг қора бозордаги қиймати камайган.

"Узметроном" бунинг сабаби пенсия ва нафақаларни тўлаш учун бюджетда етарли пул йўқлигида, деб хабар берган.

Валюта бозоридаги сўнгги вазият ҳақида Тошкентдаги иқтисодий шарҳловчимиз Жаҳонгир Шослаимовдан сўрадик.