Таниқли имом Обидхон қори Назаров отиб кетилган

Швециядан келаётган хабарларга кўра, чоршанба куни кечга яқин таниқли имом Обидхон қори Назаров жонига қасд қилинган.
Хабарларга кўра, Обидхон қори ҳозир касалхонада.
Унинг яқинларидан бири Би-би-си билан суҳбатда Обидхон қори Назаровнинг жарроҳлик амалиётини бошидан кечиргани ва ҳозирда аҳволи қониқарли экани айтган.
Унга бир марта ўқ узилгани айтилмоқда.
Обидхон қорига суиқасд чоршанба куни тушдан кейин бўлган.
Обидхон қори Назаровнинг суиқасд ҳодисаси юзасидан текширувлар бошланган.
Обидхон қори Назаров Ўзбекистон ҳукуматининг мусулмонларга босимини очиқ ва кескин танқид қилиши билан танилган.
Ўзбекистон ҳукуматининг таъқиблари туфайли Обидхон қори Назаров бундан бир неча йил аввал мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.
Таниқли имом сўнгги йиллар Швецияда сиёсий бошпана олиб истиқомат қилади.












