Диққат, Украина: Ўзбекистон нега Украинада уруш жиноятларини ўрганиш учун овоз бермагандллб? Rossiya Ukraina Yangiliklar (видео)

ayol

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Халқаро Жиноят Суди Украинадаги уруш жиноятларини ўрганиш учун ўзининг терговчиларини юборди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси Ўзбекистон эса Украинадаги ҳарбий жиноятларни суриштириш борасида қабул қилинган резолюцияга овоз бермаган.

"Диққат Украина" дастуримизнинг бу галги сонида шу мавзуларни муҳокама қилдик. Унда Ўзбекистон ва Украинадан журналист ҳамкасбларимиз иштирок этишди.

Дастур бошловчиси Шодиёр Сайф.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ўтаётган ҳафтада Украинадаги уруш чизиғида сезиларли ўзгариш бўлмаган.

Ҳужум ва қарши ҳужумлар натижасида икки томон айрим қишлоқларни қайтариб олгани ёки 1-2 чақирим олдинга силжигани хабар берилди.

Украина томони Харков вилоятидан Россия аскарларини сиқиб чиқариш давом этаётганини айтмоқда.

Халқаро Жиноят Суди Украинадаги уруш жиноятлари деб даъво қилинаётган ҳатти-ҳаракатларни ўрганиш учун ўзининг терговчиларини юборди.

Бу Халқаро Жиноят Суди тарихидаги тергов-суриштирув учун юборилган энг катта гуруҳ бўлди.

Биргина Киев вилоятининг ўзида Россия қўшинлари кетганидан полиция кучлари 1200 нафардан ортиқ тинч фуқаронинг жасадини топишган.

Россия ҳарбий ҳаво кучлари украиналик Иван Симорознинг уйига уюштирган ҳужум натижасида у оиласининг олти аъзосидан айрилди.

Халқаро Жиноят Суди терговчилари ушбу ҳужумни ҳам ўрганишади.

Алоқадор мавзулар:

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek