Украина хавотирда - Россия яна нимани режалаяпти? Видео Video Ukraina Rossiya Putin

Россия ҳарбийлари

Сурат манбаси, .

Сурат тагсўзи, Киевни забт этолмаган Россиянинг энди Украина шарқи ва жанубида қаттиқ ҳужумга ўтиши кутилмоқда
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия кучларини қайта уюштираяпти. Энди Украина шарқи ва жанубида қаттиқ ҳужумга ўтиши мумкин. Украина ҳукумати нега у ердаги фуқароларига имконингиз борида қочинг, эрта кеч бўлади, демоқда. Россия яна нимани режалаяпти?

Украина: Россия келаяпти - қочинг, эрта кеч бўлиши мумкин. Сўнгги тафсилотлар

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

"Қабристонга айланган" шаҳар

Мариуполь

Сурат манбаси, Screenshot

Стратегик жиҳатдан муҳим жанубий Мариуполь шаҳри, ҳафталарки, Россиянинг қамали остида.

Россия Мариуполга қаратилган ҳужумларини ҳали-ҳануз тиндирмаган.

Шаҳарда 130 мингдан ортиқ одам қамалиб қолган.

Ҳозир уларнинг ўта абгор аҳволда эканликлари айтилади.

Украиналик масъуллар инсонпарварлик йўлаклари орқали уларни олиб чиқиш ҳаракатида.

Аммо саъй-ҳаракатлари у қадар ҳам самара бераётгани йўқ.

Кеча бу ишга Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ҳам киришган.

Ўнлаб мариуполликни автобусларда шаҳардан олиб чиқишга муваффақ бўлган.

Омон қолганлар нима дейди?

Анна

Сурат манбаси, Screenshot

Би-би-си мухбири Том Бейтман Россия ҳужумларидан омон қолганларнинг айримлари билан гаплашишга муваффақ бўлган.

Улар Европадаги энг йирик инсоний инқирозларнинг биридан тирик чиқишган.

Бунақанги бўҳрон Европада бу яқин ўн йилликларда кузатилмаган.

Одамлар ҳафталаб ташқи дунёдан узилиб, қамал остида ётишган.

Жанг жабҳасидан оралаб қочиш, очлик ёки қамалда қолиш каби бир танлов қаршисида қолишган.

Қочишга муваффақ бўлганларнинг баъзилари мамлакатлари ҳали ҳам бор ёки йўқлигини билишмайди.

Улардан бирининг айтишича, "Мариуполь қабристонга айланган. Ён-атрофдаги мавзеълар одамларнинг қабрлари билан қопланган".

"Ҳаво ҳужумлари қўрқинчли эди. Улар тинимсиз бомбалашарди. Бир ҳужумларида етти киши ўлди. Улардан икки нафари бола эди. Ерлар етти метргача ўйилиб кетган. Бу даҳшатли эди", - дея ўз кечмишлари билан ўртоқлашган бошқаси.

Юлия икки қизи билан беш ҳафта ертўлада жон сақлаган.

Уларнинг бувиси Татьяна қолган-қутган егуликларини тежаб-тергаган, етказган.

Ҳатто қудуқдан ифлос сув ичишларига тўғри келган.

Мавҳум келажак

Мариуполдан омон қолганлар

Сурат манбаси, Screenshot

"Автобусларда келаётган ҳар бир кишига ҳануз Россиянинг қамали, бомбардимонлари остида бўлган ва ташқи дунёдан узиб қолган яна минглаб одам тўғри келади", - дейди улар билан Запорожьеда учрашган мухбиримиз.

Украинанинг айтишича, шу пайтгача Мариуполда камида беш минг кишининг ўлганини аниқлашган.

Аммо чоршанба куни маҳаллий мулозимлар ҳақиқий рақамлар бундан икки баробар кўп бўлиши мумкинлигини айтишган.

Жанубдаги омон қолган оилалар ҳозир Запорожьеда бир хонага иккитадан қилиб жойлаштирилган.

Людмиланинг болалари танклар ва замбараклар уйларининг эшигигача келганини айтишади.

Улар буни кўриб, қўрқдик, дейишади.

Маълум бўлишича, бу оила ҳам ертўлада жон сақлаган.

Уруш шарққа кўчаркан, украиналиклар ўз мавқеъларини яна қанча тутиб қолишларини билишмайди.

Шу боис, ўзларига янада кўпроқ оғир қурол беришларини исташади.

Улар бугунги дийдорлашувларининг узоққа чўзилмаслигидан қўрқув ва хавотирдалар.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek