Ўзбекистон, Тошкент: Йирик электр узилиши пойтахтда ҳаётни фалажлаб ташладими - фоторепортаж O‘zbekiston Qozog‘iston yangiliklar

Тошкент шаҳри
Сурат тагсўзи, Ўзбекистон пойтахтида электр таъминоти ҳалича тўлиқ тикланмаган

Пойтахт Тошкент кунни деярли светсиз якунламоқда. Шаҳарнинг аксарият қисмига ҳалича электр токи тўлиғича қайтмаган. Ўзбекистон энерготизимида бугун, 25 январь куни йирик носозлик юзага келган. Худди шундай ҳолат яна қўшни Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам кузатилган. Ўзбекистонлик масъуллар бунга Қозоғистон электр тармоғидаги катта авария сабаб бўлганини айтишган. Сўнгроқ эса, Қозоғистон бунинг аксини айтиб чиққанига оид хабарлар бўй кўрсатган.

Алоқадор мавзулар:

Тошкент шаҳри
Сурат тагсўзи, Бугун пойтахт Тошкент кўчаларида ўзгача бир манзара ҳукмрон. Кўчаларда машиналар, одамлар сони анчайин кам.... Ток йўқлиги боис светофорлари ўчиб қолган кўчаларда эса, ҳаракатни Йўл Патруль хизмати ходимлари тартибга солиб туришибди. Масъуллар мавжуд вазиятда анчайин самарали ҳаракат қилишган
Пойтахт Тошкент
Сурат тагсўзи, Кўплаб кафе, ресторан, дўкон ва дорихоналар эрта ёпилишган
Тошкент шаҳри
Сурат тагсўзи, Электр йўқлиги ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказмай қолмаган, дейди Тошкентда бўлган мухбиримиз. Унга кўра, мобил алоқа тизимида юзага келган мушкулликлар ҳам ҳалича барҳам топмаган
Тошкент шаҳри
Сурат тагсўзи, Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса, барча ташкилот ва идоралардан ходимларига вақтлироқ ва навбати билан уйларига жавоб беришларини расман сўраб чиққан, уларга мурожаат қилган. Йўлларда юзага келиши мумкин бўлган тирбандликнинг олдини олмоқчи бўлган
Тошкент шаҳри
Сурат тагсўзи, Масъуллар электр таъминоти босқичма-босқич тикланаётганини айтишмоқда. Метролар ва кўп қаватли уйлар лифтларида қамалиб қолган одамлар қутқарилган, эвакуация қилинишган
Тошкент шаҳри
Сурат тагсўзи, Юз берган йирик носозлик сабабини ўрганиш ва оқибатларини бартараф этиш учун президент Мирзиёев топшириғи билан махсус ҳукумат комиссияси тузилган. Аммо мамлакатда электр таъминоти аниқ қачон қайта тикланиши ҳозирча маълум эмас
Тошкент шаҳри
Сурат тагсўзи, Ҳозирча пойтахт Тошкент марказига электр токи қайтган. Кун аввалида Тошкент шаҳри ва вилоятидан ташқари яна Фарғона водийси, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарёда ҳам свет ўчгани айтилган
Тошкент шаҳри
Сурат тагсўзи, Расмийлар вазият шахсан мамлакат президентининг назорати остида экани ва ваҳимага ҳожат йўқлигини айтишмоқда. Расман маълум қилинишича, электр таъминоти ва бошқа тармоқлар фаолиятини қайта тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан президентга деярли ҳар дақиқада ҳисоб берилмоқда

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek