Ўзбекистон сиёсатининг ашаддий танқидчиси Шуҳрат Бобожон ватанга қайтгани нимани англатади? Video O‘zbekiston dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, courtesy
Таниқли журналист, рассом ва собиқ мухолифат фаоли Шуҳрат Бобожон 20 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонга борди.
Сафар, аввало, Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан рассомнинг Тошкентда ўтказилган соло-кўргазмаси баҳонасида юз берди.
Яқин кунларгача қароргоҳи Прагада жойлашган Озодлик радиосида ишлаб келган Шуҳрат Бобожонга қарши 2001 йилда Ўзбекистонда жиноий тергов очилганди.
Уч йил аввал эса унинг она шаҳри бўлмиш Урганчдаги уйини олиб қўйиш ҳаракатлари қатор суд ишларига сабаб бўлган.
Ўзбекистон сиёсатининг ашаддий танқидчиси Шуҳрат Бобожон ватанга қайтгани нимани англатади? BBC
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Алоқадор мавзулар:

Сурат манбаси, courtesy
Ўзбекистон мустақилликка эришишидан аввал жаноб Бобожон мухолифатдаги "Бирлик" ҳаракатининг аъзоси бўлган.
1991 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловларида эса у Ислом Каримовнинг рақиби Муҳаммад Солиҳ жамоасида хизмат қилган.
Шунингдек, у Озодлик радиосидаги 19 йиллик фаолияти доирасида Ўзбекистоннинг собиқ ва иқтидордаги ҳукуматига қарши кўплаб танқидий мақолалар ёзган.
Хўш, унинг Ўзбекистонга қайтиши ва Озодлик радиосидан кетиши ўртасида боғлиқлик борми? У Ўзбекистондаги сиёсий муҳит ва сўз эркинлиги ҳақида бугун қандай фикрда? У очган эшиклар ўз дўсти Муҳаммад Солиҳ учун ҳам очиқлигини англатадими?
Ибрат Сафо шу ва бошқа саволлар билан Шуҳрат Бобожонни суҳбатга тортди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek












