Сурия: ИШИД жамлоғидаги болалар тақдири нима бўлади? - Ўзбекистон ва дунё, Мирзиёев ва Яқин Шарқ, O‘zbekiston, Mirziyoyev, yangiliklar

Syrians wait to leave the Kurdish-run al-Hol camp which holds relatives of alleged Islamic State (IS) group fighters (file pic)

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Сурия шимолидаги ал-Ҳол да ИШИД жангариларининг минглаб оилалари тутиб турилишган

Сурия: ИШИД жамлоғидаги болалар тақдири нима бўлади? - Ўзбекистон сўнгги икки йилда ўнлабини қайтарган. Энди Албания ҳам зудлик билан бу ишга қўл урмоқчи. Аммо нега? Бу жамлоқларда ҳозир нималар бўлмоқда? Ўзбекистон муфтийси орада Яқин Шарқда уч мингга яқин ўзбекистонликлар қолаётганини айтган.

Умумиятла Яқин Шарқ дер экан, Усмонхон Алимов 2019 йил "уч мингга яқин ўзбекистонлик" айнан қаерда тутиб турилгани ва кимнинг назорати остида эканига ойдинлик киритмаганди.

Сурия ва Ироқда ИШИД сафларида жами 1500 нафар ўзбекистонлик жангарининг жанг қилгани, уларнинг аксарияти ўз оиласи билан экани ишонилган.

ИШИД мағлубияти ортидан, 2017 йилда Яқин Шарқдаги ўзбекистонлик жангарилар сонини эълон қилган Американинг "Soufan" тадқиқот маркази эса, улардан ортга қайтганлари борасида ўзларида бирор бир маълумот йўқлигини ҳам эътироф этганди.

Агар, орада кечган вақт давомида минтақадан олинган хабарларга таянилса, Сурияда қўлга олинган ёки таслим бўлган чет эллик жангариларнинг оилалари ҳам ИШИД назорати остидаги ҳудудлардан қочиб чиққан маҳаллий аҳоли қатори турли қуролли гуруҳлар назорати остидаги учта лагерда тутиб турилишган.

Буларнинг "Ал-Ҳол", "Ар-Рож" ва "Айн-Исса" лагерлари экани айтилган.

Aйрим Ғарб нашрлари Марказий осиёлик жангарилар оилаларининг асосан "Ал-Ҳол" лагерида сақланишаётгани ҳақида ёзишган.

Oрада айрим интернет нашрларида бўй кўрсатган хабарларда Ўзбекистон томони бу лагерда ўз фуқаролари борлигини ҳам тасдиқлагани кўрилган.

2019 йилги "Меҳр-2" операцияси фонида бирор бир Ўзбекистон фуқароси тақдирнинг измига ташлаб қўйилмаслигини баён қилган.

Яқинда глобал коронавирус пандемияси фонида учинчи инсонпарварлик амалиётига ҳам қўл урган, яна юзга яқин ўзбекистонлик хотин-қиз ва болаларни ортга қайтаришга муваффақ бўлганди.

Мавҳ этилгани 2019 йил март ойида Ғарб томонидан расман эълон қилинган Яқин Шарқдаги ИШИД гуруҳи сафларида 2000 дан 4000 тагача Марказий осиёлик жангарилар жанг қилишгани ишонилган.

Ник Торп

BBC News, Албания

Suriya

Сурат манбаси, AFP

Еванинг рангсиз юзи тим қора рўмолидан учбурчак шаклда кўринади. У нурсиз кўзларини камерага тикиб турибди.

У ҳозир 16 ёшда, тўққиз яшарлигида отаси Шкелзен уни ўғирлаб, Сурияга олиб кетган. Етти йиллик уруш ва тутқунликдан сўнг, у гўё ўзга бир оламдан келиб қолгандек, ҳеч нарсани қилишга қодир эмас.

Унинг ҳаётига хавф бўлмаслиги учун суратини эълон қила олмаймиз. У ҳамон шимолий Суриядаги ал Ҳол лагерида. 2019 йили ИДнинг сўнгги истеҳкоми бўлмиш Барғуз қулагандан сўнг уни 70 мингдан ортиқ етимлар ва ИД жангариларининг бевалари билан бирга ана шу лагерга олиб келишди.

Xhetan with his nephew Endri - his face has been blurred
Сурат тагсўзи, Заиф, озиб, чўпдек бўлиб қолган Эндри амакиси Кшетан олдида жилмайиб турибди. Суратда унинг юзи хиралаштирилган

Унинг 14 яшарли укаси Эндри омадли чиқди. 2020 йилнинг октябрида уни бир аёл ва уч бола билан бирга Албания махсус кучлари Суриядан ўз уйига олиб келди. Заиф, озиб, чўпдек бўлиб қолган Эндри амакиси Кшетан олдида жилмайиб турибди. Амаки жиянини қайтариб олганига ишонгиси келмайди.

"Полияция хизматчиларимиз кўрган ўша лагер ердаги жаҳаннамнинг ўзи", дейди Албания ички ишлар вазири Сандер Ллешаж.

Британияда ал Ҳол лагерини Лондондаги собиқ мактаб ўқувчиси ва "ИД келини" Шамима Бегумнинг муваққат уйи сифатида билишади. У 2015 йили жиҳодчиларга қўшилган ва кейинроқ унинг Британия фуқаролиги бекор қилинган эди.

"Ахлоқий мажбурият"

Тиранада ички ишлар вазирининг билдиришича, ҳозирда лагерда 30 нафар албаниялик бола ва 10 нафар аёл бор. Албаниянинг мақсади келаси бир неча ой ичида болаларни ўз юртларига олиб келтиришдир.

"Жуда бўлмаганда болаларни олиб келиш ахлоқий мажбуриятдир, чунки улар террорчи эмас, улар масъулиятсиз ота оналарининг қурбони бўлган, - дейди вазир Би би сига. -Аммо агар уларни лагерда қолдириб, бепарволик қилсак, улар ҳақиқий жиноятчи бўлиб улғаяди."

Бошқа томондан, уларнинг оналари суд қилиниши керак, дейди у. Ҳозир лагерларни сақлаб турган курд расмийлари ва болаларнинг оналари билан уларни олиб келиш бўйича музокаралар кетяпти.

Кшетан билан Тиранадаги меҳмонхона фойесида учрашдим. У болаларнинг суратини телефонида кўрсатар экан, қўллари титрарди. У етти йилдан буён уларни уйга қайтариш учун уринади.

Бунинг учун у контрабандачилар, жангарилар ва ёрдам ташқилотлари билан гаплашди ва ниҳоят ҳукумат ёрдам қўлини чўзди. Аммо болаларни олиб келишда ҳар дақиқа ғанимат бўлиб қолган, кечикилса, лагерда уларга зарар етиши ёки ИД таъсирига тушиб қолиши мумкин.

Ал Ҳолни қўлида тутиб турган Курд расмийлари ҳам борган сари назоратни қўлдан чиқармоқда.

"Биз зиддиятлар ҳақида гапирмаймиз"

Чегаранинг нариги томонида, Шимолий Македониянинг Гостивар шаҳрида Ҳабиб Фидани билан учрашдим. Унинг акаси Беким оилавий пицца бизнесини ташлаб, 2013 йили Сурияга кетган, аввалига Жабҳат ан Нусрага, кейин ИДга қўшилган.

Акаси курд кучларига асир тушганидан буён Ҳабиб у ҳақда ҳеч хабар олмади. Аммо у акасининг хотини ва тўрт боласи - Фидон, Аднон, Усома ва Рейана ҳамон тирик экани, Рож лагерида сақланаётганини билади. Бу лагер ал Ҳолга нисбатан хавфсизроқ жой. Рейананинг ёши бешда, болалардан фақат у Сурияда дунёга келган.

"Атиги икки кун олдин улар менга ёзишди. Биз зиддиятлар ҳақида гаплашмадик. Шунчаки оилавий масалаларни гаплашдик."

Ҳабибнинг онаси болаларни қайтаришга уриниб, Сурияга борган ва ўша ерда касалликдан вафот этган. Унинг отаси ҳам болаларни қайтариш учун минтақа бўйлаб кўп бор сафарга чиққан. У ҳам Кшетан каби кимдан ёрдам олиш мумкин бўлса, ҳамма билан гаплашган. Аммо ота ўтган йили вафот этди.

Ана энди Ҳабиб бу вазифани бўйнига олди.

Унинг умиди албан ҳукуматидан, аммо, мамлакат ички ишлар вазири менга айтганидек, бу уринишлар Албания фуқароларига қаратилган бўлиб, Шимолий Македония ва Косовада яшовчи этник албанларга алоқаси йўқ.

2018 йилда Косова ҳукумати АҚШ орачилиги билан 100дан ортиқ аёл ва болаларни Суриядан олиб келган эди.

Дерадикаллаштириш ёрдам берармикан?

Yaqin Sharq

Сурат манбаси, BULENT KILIC/GETTY IMAGES

Македония пойтахти Скопьеда, "Bridge-Horizon" ноҳукумат ташкилотида Самет Шабани Суриядан асосан ўз истаги билан қайтган собиқ жангарилар ва уларнинг оилалари учун дерадикализация дастурини юритади.

"Жанг майдонларидан ўз уйларига қайтган жангарилар ўзларини шу ерликдек ҳис қилади", дейди у. Унинг таъкидлашича, кучли албан миллий ўзлиги собиқ жангарилар ва уларнинг оилаларига Яқин Шарқда учраганлари исломчи тарғибот асоратидан тезроқ қутулишига ёрдам беради.

Дерадикаллаштириш ишлари 2019 йилгача - дастур якунлангунга қадар Британия ҳукумати томонидан молияланган. Нидерландия ҳукумати, Шимолий Македония исломий ҳамжамияти ва қамоқхоналар расмийлари ҳозирда бу ташаббусни давом эттирмоқда.

Among the Vienna gunman's victims was Nedzip Vrenezi, who originally came from North Macedonia
Сурат тагсўзи, Вена қуроллиси қурбонлари орасида дастлаб Шимолий Македониядан келган 21 ёшли Недзип Вренези ҳам бор эди

Шимолий Македониядан борган мухожирларнинг фарзанди, Австрияда туғилган 20 яшарли этник албан Кужтим Фежзулай ноябрь ойи бошларида Вена марказида йўловчиларга ўт очиб, 4 кишини ўлдирган, 23 кишини жароҳатлаган эди.

Фежзулай Сурияга бориб ИДга қўшилишга урингани учун 20 ойга қамалиб, саккиз ой ўтириб чиққан эди. У Австрияда радикаллашган.

"Бу менинг фикримни айнан ифодалайди, - дейди Самет Шабани. - Агар биз у жангариларни реабилитация қилмасак, жамиятга қайта интеграция қилмасак, бошқа давлатларда ҳам айни шунга ўхшаш оқибатларга йўлиқишимиз муқаррар.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek