Ўзбекистон ичида бойишнинг асосий манбаи давлат мансаби бўлиб қоляптими? Korrupsiya, O’zbekiston

Сурат манбаси, Hamdam Sharahmedov/gazeta.uz
Transparency International ташкилотининг охирги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон коррупция бобида 180 давлат ичида 153-ўринни эгаллаган. У аввалги ўрнидан беш поғона кўтарилган бўлса-да, коррупция ўзбекистонликлар кундалик ҳаётида учрайдиган йирик иллат бўлиб қоляпти.
Халқаро ҳисоботларга кўра, порахўрлик, давлат маблағларини ўғрилаш ва манфаатлар тўқнашуви ҳукумат мансабдорлари орасида, ички ишлар, прокуратура, божхона, солиқ, таълим, соғлиқни сақлаш билан бир қаторда ҳар қандай соҳада ишга жойлашиш жараёнида ҳам кенг учрайдиган ҳолатлигича қолмоқда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тадбиқ этилишини эълон қилган давлат хизматчилари ва яқинларининг мол-мулки ва даромадлари декларацияси эса ҳануз режа босқичида.
Президент фармонига мувофиқ, жорий йилнинг июнида мамлакатда Коррупцияга қарши курашиши агентлиги ташкил этилди. Агентлик президентнинг ўзига ва парламентга ҳисоб бериши белгиланди. Агентликнинг вазифалари:
•Коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлаш, шунингдек, мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорлик учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
•ўз фаолиятини қонунийлик, холислик, ҳисобдорлик, очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида бошқа давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдордир;
•Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор томонидан бошқарилади. Президентнинг Агентлик директорини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш тўғрисидаги фармонлари Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланади.
Июль ўртасида Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 39 ёшли Акмал Бурҳонов директор этиб тайинланди. Ибрат Сафо ундан агентликнинг тергов олиб бориш йўлидаги ваколатлари, ҳамда бу ташкилот мақсади нақадар самимий экани ҳақида сўради.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












