Коронавирус ҳали яна авжига чиқади: Ўзбекистон Хитойга нима жўнатди? O`zbekiston

Сурат манбаси, Timur Madaminov
Коронавирус тарқалиши тўхтамаяпти: Дунёда қарийб 45 минг киши уни юқтирди.
Вирусдан ўлганлар сони 1100 нафардан ошди.
Вирусдан ўлиш ҳоллари ўртача 2% ёки ҳар элликтадан битта одам ҳалок бўлади.
Рақамларга қараганда, Хитойда янги ҳолатлар қайд этилиши анча паст.
Аммо мутахассислар вирус ҳали авжига чиқиб улгурмаганини айтишмоқда.
Бу дегани ҳали ҳалокатли даврлар тугамаган. Вируснинг энг қақшатқич ўчоғи - Хитойнинг Ухан шаҳри.
Коронавиусга олимлар ҳозир Covid-19 номини беришди. Чунки кўпчилик бу вирусни бир давлат, муайян халқ ва жониворга боғлашмоқда.
Ўзбекистон Хитойга ёрдам қўлини узатди
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Коронавиус ёки Covid-19 дунёнинг иккинчи йирик иқтисоди - Хитойни қарийб фалажлаб ташлади.
Кўчалар ҳувиллаган, сайёҳлик ва хизмат соҳалари касодга учрамоқда, савдо пасайган ва иқтисоди зарар кўрмоқда.
Тиббиёт ниқоблари ва айрим дори-дармон ҳамда жиҳозлар етишмаяпти.
Ўзбекистон ҳукумати махсус самолёт ажратиб, Хитойга бир мартали тиббий қўлқоплар, ҳимоя комбинезонлари, дока матоси, фильтрли ҳамда тиббий ниқоблар, шифокорлар учун махсус кийим-кечак жўнатди.
Ўзбеклар хитойликларга ҳали яна ёрдам беришмоқчи.
Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари тиббиё ниқоб ва ҳимоя кийимлари ишлаб чиқаришади ва улар келаси сафар Хитойга юборилади.
Ёрдамни ташкил этиш ва етказиш масъулияти Фавақулодда вазиятлар вазирлигига юклатилган, Мудофаа вазирлиги эса махсус ҳарбий учоқ, яъни самолёт ажратади.

Сурат манбаси, Temur Madaminov
Вирус ҳақида миш-мишлар
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти вирусга Covid-19 номини бераркан, айни уни бир давлатга, халққа ёки жониворларга боғламаслик учун шундай йўл тутганини билдирган.
Сабаби - вирус ҳақида дунёда турли миш-миш ва фитна назариялари тарқаб кетди.
Россия телеканалида бу вирусни АҚШ яратгани деган фикрлар ҳам янгради.
Ижтимоий тармоқларда буткул бу вирусга алоқаси бўлмаган ва анча эски кўршапалак шўрваси тарқаб кетди.
Европада эса хитойликларга нисбатан ирқчилик кайфиятлари ҳамда ҳужумлар кузатилмоқда.
Ўзбекистонда вирус асоссиз равишда бананга боғлангач, мева нархи тушиб кетган.
Дунё юрак ҳовучлаб турибди

Сурат манбаси, Getty Images
Айни пайтда, вирус бошқа давлатларга ҳам таъсир эта бошлади.
Дунёда нефть нархи 20% тушиб кетди.
Хитойдан келадиган маҳсулотларга боғлиқ жаҳондаги кўплаб корхоналар қийналишмоқда.
Ниссан ширкатининг Япониядаги корхонаси Хитойдан келадиган эҳтиёт қисмлари етишмаслиги учун ишини тўхтатди.
Британияда оилавий поликлиника вақтинча ёпилди.
Африка давлатлари вирус кириб келса, нима қиламиз деб тайёрланишмоқда.
Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия Хитой билан ўртадаги қатор чегара ўтиш нуқталарини ё ёпди, ё ҳаракатни қатъий чеклади.
Айрим ҳаво ширкатлари Хитойга парвозларни бекор қилишди.
Ўзбекистон ҳали Хитой билан савдо сотиқни тўхтатмаган ва бозордаги Хитой моллари қимматлагани ёки арзонлагани ҳақида маълумотлар йўқ. к
Хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳам айрим жойларда коронавирусга тайёргарлик ва қандай йўл тутиш бўйича машғулотлар ўтказмоқда.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












