Ўзбекистон - Мирзиёев ситилари иш бермай, энди сити қуриш тўхтайдими? O`zbekiston

Шавкат Мирзиёев ситида

Сурат манбаси, Президент матбуот хизмати

Сурат тагсўзи, Катта умид билан бошланган ситилар аҳоли даромадини кўтармагани айтилмоқда.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ўзбекистон охирги уч йилда бошлаб юборган ситилар қуриш аҳоли даромадини оширмаган.

Тошкентдан иқтисодий таҳлилчи ва собиқ мулозим Абдулла Абдуқодиров Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатда маълум қилди айни фикрни илгари сурди.

"Ситилар ва бошқа қурилишлар аксар қурувчилар, қурилиш учун масъул ташкилотлар ва шахслар учун фойда келтирган, холос" - дейди иқтисодчи.

Мутахассис ўзининг ушбу фикри билан Шавкат Мирзиёев нега ҳозир 4-5 миллион фуқаро камбағаллигини ва уларни бу ҳолатдан олиб чиқиш зарурлигини эслатганини асослади.

Ҳозир Тошкент Сити очилган ва бошқа шаҳарларида ҳам ситилар қуриш режалари айтилганди.

Фарғоналик машҳур блогер Дима Қаюм ҳам тадбиркорларни қишлоқ жойларда иш ўрни яратишга чақирди.

"Баланд бинолар тиклаган билан ўзгариб қолмаймиз, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, завод-фабрикалар қуриш керак" - деган дала четидан Би-би-си Ўзбек Хизматига гапирган блогер.

Ўзбекистон ситилар ўрнида энди нима қуриши мумкин?

Янги режалар қашшоқликни камайтирадими? Видео лавҳамизни кўринг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ситилар қурилиши - Ўзбекистон шаҳарсозлигида Шавкат Мирзиёев президентлиги билан боғлиқ янгилик.

Таҳлилчиларга кўра, ситилар қуриш билан иқтисодни юритиб юбориш ва иш ўринлари яратиш ғоясини маслаҳат берган амалдорлар янглишганлар.

Ситининг ситидан фарқ бор

Дунёнинг йирик шаҳарларида қуриладиган ситилар, одатда, улкан молия ва бизнес марказлари саналади.

Маълумки, Ўзбекистон дунё иқтисоди ва молия бозорларига жуда кам интеграция бўлган.

Мамлакатнинг энг йирик шаҳри Тошкент ҳам - 3 миллиондан кўп аҳолисига қарамай - ҳамон йирик молиявий ё иқтисодий марказ эмас.

Ўзбекистон пойтахти ҳозиргача Сталиндан қолган юз йиллик прописка тизимига мувофиқ яшайди.

Шаҳар иқтисоди ва бозорлари асосан вилоятлар билан майда олди-сотдига боғланган ва савдо-сотиқда аксар арзон Хитой товарлари айланади.

Ўтган 25 йиллик иқтисодий сиёсат оқибатида Тошкент йирик минтақавий бозор сифатида ўз ўрнини йўқотиб қўйган.

Ҳозир бу мавқени Тошкентдан кетган ишбилармон ва тужжорлар бориб ўрнашган Олма-Ота ва Бишкек шаҳарлари қўлга киритишган.

Мамлакатда ҳали банк тизими ҳам халқаро ва замонавий андазаларга етгани йўқ.

Бу ҳолатда эса янги ситилар молия ё бизнес маркази эмас, шунчаки, бир ҳовуч бойлар учун қимматбаҳо уй-жойлардан иборат мавзе бўлиб қолиш эҳтимоли катта.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek