Ўзбекистон: Гулнора Каримова оддий жиноятчи - журналист

BBC UZBEK/IMON KARIMOVA

Сурат манбаси, BBC UZBEK/IMON KARIMOVA

Сурат тагсўзи, Ўтган ой Бош прокуратура Гулнора Каримовага қарши янги жиноят иши очилганини маълум қилган
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Ўзбекистон ҳукумати мулозимларининг коррупцияга алоқадорлигини фош этувчи ҳужжатларга эга экани ва яқин кунларда уларни халқаро ташкилотларга юборишини маълум қилган.

Лондонда яшаётган Имон бу ҳақда Instagram саҳифасида ёзган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Унинг даъво қилишича, Ўзбекистон ҳукумати у ва онаси эга бўлган ҳужжатларнинг ошкор этилишидан "қўрқади".

Имон Каримованинг ёзишича, Тошкентда Гулнора Каримова устидан яна бир ёпиқ суд бўлиб ўтган ва унга судланувчининг адвокати ҳамда яқинлари қўйилмаган.

Ўзбекистон расмий идоралари Имон Каримованинг навбатдаги баёнотини ҳозирча шарҳламаган.

Ўтган ой Бош прокуратура Гулнора Каримовага қарши янги жиноят иши очилганини маълум қилганди.

Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи 2015 йили 5 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида Бош Прокуратура 2017 йили хабар берган.

2017 йил 18 декабрида эса унинг 10 йилга озодликдан маҳрум этилгани билдирилган.

Гулнора Каримова давлат мол-мулкини ўзлаштириш, солиқ тўлашдан бош тортиш ва бошқа қатор иқтисодий-молиявий жиноятларда айбдор, деб топилган.

Instagram @iman.k17

Сурат манбаси, Instagram @iman.k17

Сурат тагсўзи, Имон Каримованинг даъво қилишича, Ўзбекистон ҳукумати у ва онаси эга бўлган ҳужжатларнинг ошкор этилишидан "қўрқади"

АҚШ, Голландия, Швеция ва Швейцария ҳукуматлари Гулнора Каримовага нисбатан пул ювиш билан боғлиқ жиноят ишларини тергов қилган.

Каримовага "жиноий йўллар билан топилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни ундириш мажбурияти" юкланган.

Ўзбекистон Бош Прокуратураси Гулнора Каримованинг хориждаги маблағ ва активларини Ўзбекистонга қайтаришда шаффофлик таъминланишини айтган.

Бироқ Гулнора Каримованинг қизи Имон Ўзбек расмийларини онаси билан келишувни бузганликда айблайди.

Би-би-сининг Тошкентдаги мухбири Аваз Тоҳиров Гулнора Каримова атрофидаги навбатдаги можарони ўзбекистонлик журналист Али Қаҳҳор билан муҳокама қилди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek