Ўзбекистон: фуқаролик бериш сиёсати қизғин муҳокамада

Сурат манбаси, .
Би-би-си Ўзбекнинг онлайн сўровида қатнашган иштирокчилар Ўзбекистоннинг фуқаролик бериш сиёсатини адолатли ҳисобламайдилар.
Би-би-си Ўзбек хизмати социал медиа тармоқларидаги ўзининг саҳифаларида онлайн сўров ташкил қилди.
"Мексикалик қиличбоз Ўзбекистон фуқаролигини олди. У ўз юртидаги коррупциядан зада бўлган. Тошкентдан Адҳам Атажонов(Абу Муслим) 25 йилдан бери Ўзбекистон фуқаролигини ололмаяпти. Ўзбекистоннинг фуқаролик бериш сиёсатини адолатли деб ҳисоблайсизми?" деган савол билан муштарийларимизга мурожаат қилган эдик.
"Воажаб, Абу Муслим акамиз миллионта одам қилолмаган яхшиликларни қилган. Мана шу акамиз бўлмаганда ҳозир Islom.uz сайти бўлмасди. Ҳеч ким Ислом ҳақида интернетда бу акачалик тўлиқ маълумот бермаган", деб ёзипти Одноклассники.рудаги VunderKind )) исмли фойдаланувчи.
"Бундайларга фуқаролик берилиши бир жиҳатдан тўғри, давлатни ривожига ( қайси соҳада бўлса ҳам) ҳисса қўшиш, дунёга Ўзбекистонни танитиш шунга ўхшаш мақсадлар туради, фуқаролик берилмаётган бошқа фуқароларга ҳам берилиши керак", деб ёзган Фейсбук фойдаланувчиси Oybek Rakhimov.
"Мен Узбекистон Фукаролигини олганига КАРШИ эмасман. Бахтини топса янаям хурсанд буламан ОМАДИНИ БЕРСИН. Бизни УЗБЕК МАДАНИЯТИНИ УРГАНАДИ МАБОДО КЕТИБ КОЛГАН ТАКДИРДА ХАМ БИЗНИ МАДАНИЯТИМИЗНИ ТАРГИБ КИЛАДИ ВА ЖУДА СОГИНАДИ", деб ёзади Bek Ynusboev Фейсбукда.
Burkhon Makhsitov: Таймазовга фуқаролик берилганда Олимпия ўйинларида юртимизга 3 та олтин медаль олиб берган. Насиб этса бу қиз ҳам олтин медаль олиб берар Худо хохласа.
"Адхам Отажоновга аллакачон фукаролик бериш керак эди! Биргалашиб мурожаат килиб булса хам, хал этиш керак бу масалани!" деб ёзади Джинн Ибн Хаттаб.
Интернет социал тармоқларида Ўзбекистон фуқаролигини қўлга киритиш мавзуси ҳамон қизғин муҳокама қилинмоқда.
Бундан олдин "фуқаро" сўзи фақир, қашшоқнинг кўплигини англатиши ва шунинг учун ҳам Ўзбекистонда расман фуқаро атамасини ўзгартириш таклифи илгари сурилди.
Қатор оммавий ахборот воситалари фуқаро ўрнига "ватандош" атамасини қўллаб келади.
24 ёшли мексикалик қиличбоз Паола Плиегонинг 15 июлда Будапештда бошланадиган қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон номидан қатнашиши хабар қилинди.
2016 йилдаги Рио олимпиадасигача дунё қиличбозлари рейтингида юқори ўринларни эгаллаб келган Паола халқаро мусобақаларда қатнаша олмай қолган, у бунда Мексика спорт мутасаддиларини айблаган.
Паола Мексикадаги коррупциядан зада бўлгани ҳақидаги хабарлар ортидан Би-би-си муштарийлари Ўзбекистон ҳам коррупция борасида Америкадаги қуёшли ўлкадан ортда қолмаслигини эслатганлар.
Халқаро Транспаренси ташкилотининг 2018 йилдаги ҳисоботида Ўзбекистон 180 мамлакатнинг орасида 158-ўринни эгаллаган, бу рўйхатда коррупция энг ривожланган мамлакатлар энг қуйи ўринларни эгаллайди.
Мексикани эса Халқаро Транспаренси ўтган йили 138-ўринга қўйган.
"Ёмғирдан кочиб, дўлга тутилибдида 😂😂😂😂", деб ёзипти Фейсбук фойдаланувчиси Нодира Зухридиновна.
"Bu qizga Meksikadagi korupsiya ta'sir qilmagan, shu uchun bu, korupsiya kuchliroq davlatga borishni xohlagan", деб ёзган ОК.РУ фойдаланувчиси Бахтовар Сафаров.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














