Ўзбекистон: Humo Arena мамлакатда қишки спорт турларини ривожлантиради, Тошкентдаги bbc.com/uzbek мухбирларидан видео

Сурат манбаси, FACEBOOK/HUMO ARENA
Бунёдкорлар ва аксар ўзбекистонликларнинг фикрича, Тошкентда ёпиқ муз стадионининг барпо этилиши Ўзбекистон ўзини шу пайтгача халқаро мусобақаларда намойиш этолмаётган қишки спорт турларининг ривожига ёрдам беради.
15 март куни Humo Arena деб номланган кўп тармоқли муз саройининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев, республика давлат ва жамоат арбоблари, хорижлик спорт ва санъат юлдузлари иштирок этдилар.

Сурат манбаси, .
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Humo муз саройининг қурилиши 2017 йил январида бошланган.
74000 квадрат метрда икки арена ташкил этилган: бири асосий мусобақалар ўтказиладиган, иккинчиси машқлар аренаси.

Сурат манбаси, .
Қишки спорт мусобақаси бўлиб ўтаётган пайти асосий арена 12500 томошабинни сиғдира олади.
Қурувчиларга кўра, "Ҳумо"да хоккей, фигурали учишдан ташқари, баскетбол, волейбол, гандбол, футзал мусобақаларини ташкил қилиш қилиш, шунингдек, концерт, бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш имконияти мавжуд.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Кўп тармоқли муз саройининг ичида музей, фитнес-марказ, ресторан ва дўконлар ҳам бор.
Тошкентда ўтган Humo Arena лойиҳаси тақдимотида лойиҳа қарийб 200 миллион АҚШ долларига баҳолангани айтилди.

Сурат манбаси, .
Муз саройидан нафақат профессионаллар, балки оддий одамлар фойдаланишига ҳам йўл очилиши айтилди.
Humo Arenaда болалар учун хоккей ва фигурали учиш мактабларини ташкил этиш мўлжалланмоқда.
Фигурали учиш мактабига болаларни 3 ёшдан, хоккей мактабига эса 5 ёшдан қабул қилиш бошланади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 3
Ўзбекистонда муз устида хоккей спортига 1972 йили асос солинган, 1980 йилларда хоккей мусобақаларини тўхтатишга мажбур бўлинганди.
2019 йилдан Ўзбекистонда хоккей жамоалари ўртасидаги мусобақалар қайта тикланган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












