Россия: Ўзбекистон ҳукумати юбораётган мигрантлар кўчада қолмоқда
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Россияга ишлаш учун ўзи келган яхшими, ёки агентлик орқалими?
Мустақил келганларнинг кўпчилиги албатта давлат орқали дейишаяпти.
Келмасдан олдин иш ва турар жойи нақд, ойлик ололмай алданиб қолиш ҳавфи йўқ, ҳуқуқлари ҳимояланган каби сабаблар билан.
Ўзбекистондан Россияга ишга юбориш бошланганидан маълум муддат ўтиб, янги муаммолар ҳам юзага келди.
Меҳнат вазирлигининг миграция масалалари бўйича агентлиги томонидан Россияга ишлашга юборилган айрим муҳожирлар ишсиз ва пулсиз кўчада қолганликларини айтишаяпти.
Агентлик ходимлари эса, ташкилот орқали ишлаш учун юборилган ўзбекистонликларни ҳеч қачон кўчада қолдирмасликларини билдиришаяпти.
Москвадан тайёрланган видеолавҳамизни кўриб, ўз фикр-мулоҳазангизни билдиринг.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












