"Маҳалла раисидан шикоят қилгандик, устимиздан иш очишди"
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Навоий вилоят Кармана тумани Катта масжит маҳалласида яшовчи фуқаролар маҳалла раиси устидан ёзган шикоятлари ўзларининг бошига бало бўлаётганини айтмоқда. Маҳалла раиси ва котибаси устидан таъмагир, деб ёзиб берилган шикоятда айрим сўзларни деб, маҳалла котибаси уларни маҳкамага берган.
Маҳалла котибаси Жамила Турдиева шикоятчилар унинг шаънини булғашга ҳаракат қилганини айтмоқда.
Катта масжид маҳалласида яшовчи журналист Дилдора Боймуродованинг айтишича, маҳалла раиси шикоятчиларга тинмай босим ўтказмоқда.
Ана шундай руҳий босимлар ортидан маҳаллада яшовчи Санобар Нишонова ўз жонига қасд қилишга уринган.
Санобар Нишонова маҳалла раиси таъсири остида ишдан олинганидан сўнг юқорига шикоят қилгани сабаб бсоимлар остида қолганини айтмоқда.
Би-би-си маҳалла раиси Камол Жўраев билан боғлана олмади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek








