Ўзбекистон: MMA жангчиси Маҳмуд Муродов секс можаро туфайли ҳомийсидан айрилди

Сурат манбаси, Instagram/makhmud_muradov
Ўзбекистондаги қатор сайтлар ММА жангчиси Маҳмуд Муродов ёшлигида гей порно фильмда чиққанини даъво қилиб видео кадрлари ва суратларни тарқатишди.
Инстаграм саҳифасида узр сўради ва бу хабарлар ҳақиқат эмаслигини айтди, аммо унинг ҳомийси бўлмиш BUKA спорт кийимлари бренди у билан шартномани бекор қилишга қарор қилди.
BUKA ўз бренди обрўси учун Маҳмудов билан энди ҳамкорлик қилмаслигини билдирди.
Тожикистонда туғилган, аммо 2 ёшлигида оиласи билан Ўзбекистонга кўчиб ўтган Муродов ўтган ҳафта Ўзбекистон фуқаролигини олганини маълум қилганди.
Видеолар Маҳмуд Муродовнинг Инстаграмдаги омма учун очиқ саҳифасидан олинди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek








