Тошкент шаҳар ҳокими ўзгарди

Prezident Matbuot Xizmati

Сурат манбаси, Prezident Matbuot Xizmati

Сурат тагсўзи, Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги "Ашхобод парки"нинг очилишида президентларга ҳамроҳлик қилган.

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтга янги ҳоким тайинлаган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев айни лавозимда Раҳмонбек Усмоновнинг ўрнини эгаллайди.

Ортиқхўжаев номзодини Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига Бош вазир Абдулла Арипов тақдим этган.

43 ёшли Жаҳонгир Ортиқхўжаев йирик тадбиркор, "Akfa Group" таркибига кирувчи компаниялар асосчиси ва раҳбари, шунингдек, пойтахт марказида бунёд этилаётган "Тошкент-сити" унитар корхонасига раҳбарлик қилган.

Пойтахт ҳокими лавозимида 2012 йилдан буён ишлаб келган Раҳмонбек Усмоновнинг Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигига ўтказилгани хабар қилинмоқда.

Пойтахт ҳокимиятидаги ўзгаришнинг расмий сабаблари маълум эмас.

Тошкентнинг мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажмидаги улуши 16 фоизни ташкил этади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek