Ўзбекистон Совет даври тил қоидаларини қайта кўриб чиқиши керакми?

Сурат манбаси, uza.uz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ислом академиясини ташкил этиш тўғрисидаги фармонининг матни Ислом сўзини ёзиш билан боғлиқ мулоҳазага ундади.
Матнда Ислом дини ҳақида сўз борган жойларда "ислом" шаклида ёзилган ва бу атеистик СССР замонида қабул қилинган Ўзбекистондаги имло қоидасига асосланади.
Ўзбекистондаги 30 ярим миллион аҳоли эътиқод қиладиган диннинг номи атоқли от эмасми?

Сурат манбаси, .
Атоқли от бош ҳарф билан ёзилиши лозим эмасми?
Шундай, аммо коммунистик режим матбуот ва адабиётда Исломни кичик ҳарф билан ёзишни талаб қилди ва бу амалиёт мустақил Ўзбекистонда шу кунгача ҳам давом этаяпти.

Сурат манбаси, .
Тошкент Ислом институти ва Ислом университети номларида ҳам дин номини кичик ҳарф билан ёзишга қарор қилинган.
Ҳолбуки, Лотин ва Кирилл алифбосини қўллайдиган кўплаб тилларда дунёдаги динларнинг номи бош ҳарф билан ёзилади.

Сурат манбаси, .
Шунингдек, ўзбекистонлик, европалик сўзларини ҳам бош ҳарф билан ёзиш тўғри бўлмайдими?
Сиз бу борада қандай фикрдасиз?
Тилшунос олимлар нима дейдилар?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














