"Иноятовнинг Мирзиёевга зарар етказиш имконияти бор"

Рустам Иноятов 1995 йилдан бери МХХ раиси эди.

Сурат манбаси, O'zbekiston TV

Сурат тагсўзи, Рустам Иноятов 1995 йилдан бери МХХ раиси эди.

Францияда истиқомат қилувчи сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовнинг айтишича, Президент Шавкат Мирзиёев ва МХХ раислигидан олинган Рустам Иноятов ўртасида яширин келишув бўлиши керак.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда юқори мансабларда ишлаган шахслар лавозимдан четлатилганларидан кейин ҳам ўзларидаги бор маълумот билан раҳбариятга таҳдид солиб келадилар.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek