Нодира Мюррейнинг қаҳрамонлари нега ватанидан қўрқади?

Нодира Мюррей
Сурат тагсўзи, Нодира Мюррей

Британияда фаолият юритувчи актриса Нодира Мюррей илк муаллифлик фильмини суратга туширди. Нодира Британиянинг Тошкентдаги зиддиятли собиқ элчиси, "Самарқанддаги қотиллик" китоби муаллифи Крейг Мюррейнинг рафиқасидир. Нодира Мюррей Британияда ўзининг "Британ элчисининг раққосаси" спектакли билан машҳур бўлганди. У ўзининг янги фильми ватанига қайтиш каби энг катта қўрқувга эга бўлган қочқинлар ҳақида эканини айтади.