Британия матбуоти: Ўзбек раҳбари тирикми ёки йўқ?

каримов

"Ҳатто ўлимни ҳам яширса бўлади"

"Америкалик сиёсий арбоб Бенжамин Франклин кунлардан бирида қайд этгандики, бу дунёда ўлим ва солиқлардан бошқа ҳеч бир нарса ҳақида тўлиқ ишонч билан айтиш мумкин эмас. Бироқ Ислом Каримов бу тартибни шубҳа остига қўйди.

Ўлим ёки йўқ- Ўзбекистон Президенти Россияда жойлашган ахборот агентликларида унинг вафоти ҳақида пайдо бўлган хабарлардан бир неча кун ўтиб ҳам тўлиқ сирга ўралган", деб ёзади Guardian рўзномаси.

"Оммавий ахборот воситалари ахборот бўшлиғига дош бера олмайди. Рўзнома шу ўринда ўзининг шафқатсизлиги билан машҳур хитой императори Цин Шихуандининг ўлими билан боғлиқ вазиятни тилга олади.

Вафот этган пайти император мамлакат бўйлаб сафарда бўлиб, пойтахтдан икки ойлик йўлда жойлашганди, ҳикоя қилади Guardian.

Айтишларича, бош вазир ва бош ғулом, қўзғолон кўтарилишидан қўрқиб Цин Шихуанди ўлимини фуқароларидан яширишга қарор қилишади: унинг извошига аввалгидек овқат ва кийимлар олиб келишда давом этишади, ўлик ҳидини яшириш учун эса ёнига айниган балиқ ортилган аравани қўшиб қўйишади. Айни пайтда сарой мулозимлари уларни тўлиқ қониқтирадиган ҳокимиятни режасини тузиб чиқишади.

Ўшандан бери икки минг йил ўтди. Бироқ, бугунги Ўзбекистонда айнан шунга ўхшаш ҳолат бўлаётганини назардан соқит қилиб бўлмайди, деб ёзади Guardian.

Биз тўлиқ ишонч билан жаноб Каримов тирик ёки ўликлиги ҳақида айта олмаймиз. Бироқ шунга аминмизки, унинг халқи ҳақиқатни билишга ҳақлидир, дейди

Guardian.

Каримовнинг экстравагант қизи Гулнорага бир қанча муддат олдин отасининг эҳтимолий меросхўри сифатида қаралганди, аммо 2014 йил у уй қамоғига олинганига ишонилади ва ҳозирги тақдири ноаниқ, деб қайд этади рўзнома.

Айни вақтда ўзбек сиёсий элитаси ҳокимият учун қаттиқ кураш олиб бормоқда.

Вазият очиқдан очиқ ёлғонлигини англатиб турса ҳам, 31 миллион Ўзбекистон фуқаролари учун ҳозир содир бўлаётган воқеа ҳеч ҳам кулгули эмас, деб ҳисоблайди Британиянинг газетаси.

Шунингдек, раҳбар алмашинуви билан оддий фуқароларнинг ҳаёти қандайдир тарзда яхши томонга ўзгариши бўйича ҳам бирор бир белги кўринмайди.

"Амалдорларнинг манфаати учун ҳатто ўлимни ҳам яшириш мумкин: давлат уни эълон қилмагунича, ҳатто ҳақиқат ҳам мавжуд эмас", деб киноя қилади газета.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.