Рио 2016: Ўзбекистон баҳсларини бошлайди

Ўзбекистон Олимпия жамоаси

Сурат манбаси, Reuters

Афсонавий "Маракана" стадионида бўлиб ўтган расмий очилиш маросими ортиданоқ Ўзбекистон Олимпия миллий терма жамоаси аъзолари ўз баҳсларини бошлашади.

Жумладан, бугунги бокс, дзюдо, стол тенниси, академик эшкак эшиш, сузиш ва спорт гимнастикаси бўйича беллашувларда жаъми етти нафар ўзбекистонлик спортчи совринли ўринлар учун курашга киришишади.

Ўзбекистон Олимпия жамоаси

Сурат манбаси, Getty Images

Ўйинларнинг бокс беллашувларида 60 кг вазнда Хуршид Тожибоев қатарлик рақиби Эрескер Хаканга қарши рингга тушади.

Худди шу вазн тоифасида ўзбекистонлик номдор дзюдочилардан бири бўлган Диёрбек Ўрозбоев австралиялик Жошуа Катс билан гиламга чиқади.

Стол тенниси баҳсларида эса, Зохид Кенжаев чехиялик Любомир Жангарикка қарши ўзининг биринчи учрашувини ўтказади.

Ўзбекистон Олимпия жамоаси

Сурат манбаси, AFP

2000 метрга академик эшкак эшиш бўйича мусобақаларда эса, Шаҳбоз Холмирзаев ўз омадини синаб кўради.

Раъно Аманова 400 метрга комплекс усулда сузиш, Владислав Мустафин эса, 100 метрга брасс усулида сузиш баҳсларида иштирок этишади.

Олимпия Ўйинларида катта тажрибага эга Антон Фокин эса, спорт гимнастикаси бўйича кўпкураш бўйича ўз мусобақаларини бошлайди.

Ўзбекистон Олимпия жамоаси

Сурат манбаси, Getty Images

XXXI Рио Ёзги Олимпия Ўйинлари кеча 5 август куни расман очилган.

Афсонавий "Маракана" стадионида бўлиб ўтган маросимни бутун дунё бўйлаб 3 миллиарддан ортиқ инсон томоша қилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Рио Ёзги Олимпия Ўйинларида 70 нафар спортчиси билан иштирок этмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.