Чумолилар ўз душманларини уларнинг ҳидидан эслаб қолишади

Сурат манбаси, BBC World Service
Борлиқдаги энг қадимий ва самарали жамиятлардан бири - чумолилар уяси яшовчилари ўз душманларини "биргаликда эслаб қолиш" хусусиятига эгалар, дейишади олимлар.
Бир чумоли уяга бостириб кирган бошқа уя вакилига қарши жанг қилаётган пайтда душманининг ҳидини хотирлаб қолади ва бу ҳидни уядаги бошқа чумолиларга оширади.
Бу эса, ўз навбатида, барча уядошларга бошқа уяларда яшовчиларни аниқлаб олиш имконини беради.
Бу кашфиёт <link type="page"><caption> Naturwissenschaften</caption><url href="http://www.springerlink.com/content/y8233v6281618w06/" platform="highweb"/></link> журналида чоп этилган.
Кимёвий моддалар кўплаб чумоли турлари учун жамият сифатида фаолият юритишларида муҳим восита ҳисобланади.
Ҳашаротлар ўз уядошларини уянинг ҳар бир аъзоси баданида бўлган ўзига хос "кимёвий имзо"га қараб аниқлаб олишади.
Ҳашаротлар шунингдек уяга киришга уринган бошқа ҳар қандай ҳашаротни ҳидидан аниқлай олишади.
Австралиянинг Мелбурн Университетидан бўлган бир гуруҳ олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотда чумолилар тўқнаш келадиган ҳашаротларни аниқлай олишадими деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилинган.
Кашфиётга кўра, тропик чумолилар (Oecophylla smaragdina) ўз уяларини дарахтлар ичига қуришар экан; Ҳар бир уяда 500 мингга яқин ишчи чумоли жойлашар экан.
Олимлар бир уяга иккинчи уядан бўлган чумолини жойлаштирганлар.
Қатор синовлардан бир муддат вақт ўтиб, улар айни уяга бошқа уядан бўлган 20 чумолини жойлаштирганлар.
Ўшанда ишчи чумолилар бир бўлиб уяга бостириб кирган чумолиларга ҳамла қила бошлашди, дея хулоса қилинади мақолада.












