Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 19 Октябр, 2007 - Published 14:31 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Ислом Каримов - 'Ҳурматли эл ёшуллиси'
Президентлар Гурбангули Бердимуҳамедов ва Ислом Каримов
Томонлар кўп масалаларда якдил эканликларини айтганлар
Ашхободдаги учрашувда икки мамлакат муносабатлари яхшиланаётганини таъкидлаган Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг ишонишларича, янги қувур лойиҳалари учун барча имкониятлар мавжуд.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг айтишича, шу йил май май ойида Россия, Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон келишиб олган Россия томон Каспийбўйи қувур лойиҳасини муваффақиятли амалга ошириш учун барча имкониятлар мавжуд.

Президент Ислом Каримов Ўзбекистон ҳудудидан Хитойга ўтадиган
газ қувурини Ўзбекистон қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлаган.

Икки мамлакат ҳайъатларининг музокаралари сўнггида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида саккиз битим имзоланган.

Ушбу ҳужжатлар 2012 йилгача иқтисодий ҳамкорлик қилиш, дўстона муносабатларни ривожлантириш, фуқароларнинг чегараларни кесиб ўтишлари билан боғлиқ ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликка оид шартномалардир.

Журналистлар билан мулоқотда Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг айтишича, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда бирор бир келишмовчилик йўқ.

Ашхободдаги "Руҳият" саройида ўтган тантанали маросимда Туркманистон раҳбари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ўзбек-туркман халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун Туркманистоннинг фахрий унвонларидан "Ҳурматли эл ёшуллиси" унвони билан тақдирлангани айтган.

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовга "Ҳурматли эл ёшуллиси" фахрий унвони, туркман миллий кийими ва туркман телпагини топширган.

Президент Ислом Каримов Туркманистон раҳбарини Ўзбекистоннинг "Буюк хизматлари учун" ордени билан мукофотлаган.

Президент Каримовнинг Ашхободга ташрифининг иккинчи кунида Туркманистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистондан пахтачиликда фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги техникаси етиб келгани тўғрисида хабар қилганлар.

Каспий денгизи харитасиКаспий мақоми
Бу гал музокараларда Қозоғистоннинг роли қандай бўлади?
Эрон Президенти Маҳмуд АҳмадинежодМинтақа
Эрон Марказий Осиёдан нимани истайди?
Туркманбоши курорти лойиҳасиСиёсат
Туркманистон эркин иқтисодий ҳудуд барпо этмоқчи
Туркманистон байроғиБаҳс
Сўнгги уч ойда Туркманистонда нелар ўзгарди?
Гурбангули БердимуҳамедовСўз сизга
Янги президент янги ўзгаришлар нишонасими?
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy