Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 29 Сентябр, 2004 - Published 16:00 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Ўзбекистон ва Туркманистон: муносабатлардаги бурилиш
Марказий Осиё харитаси

Ўзбекситон мудофаа вазири Қодир Ғуломов ва Туркманистон мудофаа вазири Оғагелди Маметгелдиевлар Туркманободда учрашиб ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганлар.

Туркманистонда чоп этиладиган "Нейтралний Туркменистан" рузномасининг хабар беришича, вазирлар ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган узоқ муддатли ҳамкорлик истагида эканликларини билдирганлар.

Бу каби ҳамкорлик шакли сифатида ҳарбий ва ҳавфсизлик соҳаларида ўзаро маълумот алишиб туришга келишиб олганлар.

Бундан икки ҳафта аввал Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов Ўзбекситон билан чегараларни янада мустаҳкамлаш тўғрисида мамлкат ҳуқуқ ва тартибот органларига кўрсатма берганди.

1991 йили Совет Иттифоқи қулашидан сўнг Ўзбекситон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик у қадар ҳам кенг бўлмаган.

Бу муносабатлар 2002 йили Туркманистон президенти ҳаётига суиқасд дея даъво қилинган ҳаркатларда Туркман томони Ўзбекситонни алоқадор кўрганидан сўнг янада совуқлашиб кетганди.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy