|
Эронда Каспийбўйи давлатлари раҳбарларининг саммити | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қозоғистон Каспий масалаларидаги аҳамиятли ўйинчидир. Марказий Осиё ҳамда Каспий сиёсатининг келгуси йўналиши камроқ тажрибага эга Туркманистон раҳбари Қурбонқули Бердимуҳамедовдан кўра Нурсултон Назарбоевга боғлиқдир. Туркманистон ва Қозоғистондаги нефть ва газ заҳираларининг ўзлаштиришили ва тарқатилишида турли мамлакатлар баландроқ овозга эга бўлишга уринишар экан, Назарбоев ва Бердимуҳамедов Марказий Осиёни рақобат қилаётган Россия, Хитой ёки Ғарбга юзлантиришлари мумкин. Ёки улар бу мамлакатларнинг барчаси ва Эронга йўлни очиқ қолдириб, барча томондан фойда олишга умид қилишлари мумкин. Аммо барча тарафлар билан мувозанатли алоқаларни сақлаб туриш борган сари мураккаблашиш хавфи бор. Ҳатто Россия ва Эрон ўртасидаги афтидан соғлом алоқаларда ҳам бироз совуқлашиш сезилган. Каспий денгизи ва унинг заҳираларини бўлашиш борасидаги келишув ҳозирги саммитда имзоланиш учун тайёр бўлиши керак эди. Аммо унинг тафсилотлари ҳеч кимга аён эмас ва Эрон ва Россиянинг мавқелари бир-бирига тўғри келмайди. Улар, шунингдек, Эроннинг Бушеҳрдаги ядровий иншооти қурилишидаги Россиянинг ёрдами учун нархни ҳам келиша олишмаган. Кўп кузатувчилар бунга асосан Россиянинг сиёсати ва Президент Владимир Путин Эрон билан алоқаларини ривожлантириб, АҚШни қанчалар ғазабини қайнатишга тайёр эканини кўрмоқчи бўлаётгани сабаб дейишади. Президент Путин Теҳронга йўл олишдан аввал Олмонияга бориб, Канцлер Ангела Меркел билан учрашди. Бу учрашувда Меркел хоним Путинни Эронга ташриф буюришдан аввал икки марта ўйлаб кўришни маслаҳат берган бўлса ажабмас деган гаплар ўртага чиқди. Эрон-Россия алоқаларидаги бу қора булут Президент Назарбоевга маълум имкониятни тақдим этади. Теҳронга сафари чоғида у Эрон билан дипломатик ва савдо алоқаларини, хусусан икки давлатни Каспий денгизи оша боғлайдиган темир йўли режасини ривожлантиришни истайди. Президент Нурсултон Назарбоев бу Қозоғистоннинг манфаатида эканига ишонади. Аммо айни дамда жаноб Назарбоев Россия ва Эронга дўстона маслаҳатчи ролини ўйнаб, улар орасидаги келишмовчиликларни камайтиришга уриниши мумкин. У, шунингдек, Эрон билан ўта апоқ-чапоқ бўлиш Ғарбнинг, айниқса АҚШнинг ҳиссиётларига қандай таъсир этишини назардан қочирмаслиги керак. Қозоғистон президенти ўз манфаатларига эришиш билан бир вақтда ташқи рақиб кучлар билан яхши алоқаларни ушлаб туриш маҳоратига эга Туркманистоннинг очиқ дастаги билан ўз ролини ўйнашда давом этадиган кўринади. |
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||