|
Эрон Марказий Осиёдан нимани истайди? | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Жон Робертс: Марказий Осиё ва Эрон алоқаларида учта жиҳат бор. Биринчиси, Эрон яккаланган мамлакат сифатида ўз қўшнилари, хусусан, Туркманистон билан яхши алоқада бўлишни истайди. Иккинчидан, ўзаро диний ва маданий ришталар мавжуд. Учинчидан, Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига кузатувчи сифатида қўшилган. Шундай экан, Эрон президентининг Марказий Осиёга сафар қилишига бир неча баҳона бор. Би-би-си: Аммо Эроннинг ҳозирги яккаланган мавқеъини ҳисобга олганда, марказий осиёликларда Эрон билан яқинлашиш истаги борми? Жон Робертс: Менимча марказий осиёликлар Эроннинг жаҳондаги мавқеъи ҳақида кўп қайғуришмайди, улар Эронга ўтмишдан маданий ва диний алоқаларга эга бўлиб келган қўшни сифатида қарашади. Шундай экан, улар "нега энди бу алоқаларни пучга чиқаришимиз керак экан", қабилида амал қилишади. Улар Эронни Ғарбдаги каби ихоталанган давлат сифатида кўрмайдилар. Биз Ғарбда тасаввур қилганимизчалик муаммолар йўқ марказий осиёликларнинг Эронга муносабатида. Би-би-си: Ҳозирда туркман газини Эрон орқали Туркияга сотиш учун қувурлар ётқизиш муҳокама этилмоқда. Бу лойиҳа қанчалар муваффақиятли бўлади деб ўйлайсиз, айниқса Америка каби қудратнинг қаршилиги ҳисобга олинса? Жон Робертс: Марказий Осиё ва Эроннинг муносабатида айниқса энергия заҳиралари барча учун манфаатли соҳадир. Туркманистон ҳозирда Эронга йилига 6 миллиард кубометр газ сотади. Эроннинг Туркманистондан сотиб оладиган гази охирги йилларда Эроннинг Туркияга сотадиган газидан кўп бўлиб келган. Ана шу жиҳатдан Эроннинг туркманлар билан алоқаси ўта муҳим. Айни дамда Туркияда ўтказилган кимёвий текширувлар туркман газининг бир қисми аллақачон Туркияга сотилаётганини исботлаган. Аммо гап шундаки, Туркияга келаётган туркман газининг кўлами ҳеч қачон йирик бўлмаган. Ҳозир эса жаҳон миқёсидаги бир йирик қувур тизими ҳақида гап кетмоқда. Ҳозирча уни турклар кўпроқ тарғиб қилмоқда, эронликлар эса "ҳа майли" деб рози бўлишаётган кўринади. Туркманлар ҳам бу фикрга ижобий ёндошмоқда, аммо ўзларининг гази ер устидан Эрон орқали Туркияга кетиши керакми, ёки Каспийдан Гуржистон ва Озарбайжон орқали Туркияга етиши керакми, бу борада ҳали қарор қилишмади. Аммо мана шу имкониятлар муҳокама этилиши кутиладиган йирик мавзудир. Би-би-си: Марказий Осиё заҳираларининг деярли якка савдогари деб ўзини ҳисоблайдиган Россиянинг мавқеъи қандай бўлади бу вазиятда? Жон Робертс: Менимча улар бироз хавотирдалар. Ҳозирда туркман газининг бироз қисми Эронга сотилмоқда. Туркман гази асосан Россияга сотилади ва Россия ана шу тизим сақланиб қолишини хоҳлайди. Россия туркман газининг асосий қисмини ўзи сотиб олишда давом этишни истайди, чунки бу билан у ўз газини Оврўпога қимматроқ нархда сотишда давом этиши мумкин. Бироқ Эрон Россиянинг рухсатисиз ҳам анча самарали амал қилиши мумкин. Туркманлар ҳам ўзларини мустақил деб кўрсатишга уринишмоқда. Эронликлар билан янада яқинроқ алоқа қилиш эса улар учун Россиядан нақадар мустақил эканликларни кўз-кўз қилиш учун бир қуролдир. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Хитойда Шанхай гуруҳи ҳарбий машқлари бошланди09 Август, 2007 | Bosh Sahifa Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг йиғилиши15 Июн, 2006 | Bosh Sahifa Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мақсадлари нима?15 Июн, 2006 | Bosh Sahifa Шанхай меҳмонларни қаршилаяпти14 Июн, 2006 | Bosh Sahifa ШҲТ мажлисида нималар муҳокама этилади?13 Июн, 2006 | Bosh Sahifa Эрон ШҲТдан нажот кутмоқдами?15 Май, 2006 | Bosh Sahifa ШҲТ ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказади26 Апрел, 2006 | Bosh Sahifa Шанхай саммитининг АҚШ базалари ҳақидаги огоҳи05 Июл, 2005 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||