Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 09 Август, 2007 - Published 15:24 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Хитойда Шанхай гуруҳи ҳарбий машқлари бошланди
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар учрашуви
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ҳарбий машқлари Хитой ва Россия ҳудудида ўтади
Хитойнинг Урумчи шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги аксилтеррор ҳарбий машқларининг биринчи босқичи бошланган. Унда олти аъзо давлатларнинг ҳарбий мулозимлари стратегик мунозаралар учун йиғилишган. Машқларнинг ўзи яқинда Россиянинг Челябинск шаҳрида бўлиб ўтади. Машқларда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларининг олти мингдан зиёд ҳарбийси қатнашади ва мингдан ортиқ ҳарбий техника жалб этилади. Россия вакили генерал Юрий Балуевскийнинг айтишича, янада каттароқ миқёсдаги машқлар режаланмоқда. Хўш, ушбу ҳарбий амалиётнинг аҳамияти нимада? Би-би-си бу ҳақда россиялик ҳарбий таҳлилчи Павел Фельгенгауэрдан сўради.

Павел Фельгенгауэр: Бу йилги машқлар ўзи Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти тузилганда олдинга қўйилган мақсадларни амалга оширишга қаратилган илк машқлар бўлмоқда. Ташкилот Марказий Осиёда барқарорликни ушлаб туриш учун тузилганди ва бундан Россия, Хитой ва Ғарб ҳам манфаатдор. Мақсад - Марказий Осиёдаги дунёвий, яъни исломий бўлмаган режимларни қўллаб-қувватлаш эди. Чунки ташкилот фикрида, масалан Ўзбекистондаги каби қашшоқ халқ худди 2005 йил Андижон воқеасидаги каби ғалаён кўтариши мумкин. Бундай ҳолатда мавжуд хавф шуки, ҳукумат тўнтарилиши мумкин. Масалан, Ўзбекистондек йирик ва муҳим мамлакатда бу содир бўлса, қўрқинчли оқибатларга олиб келиши ва исломчилар ҳокимиятга келиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун қўшма Хитой-Россия кучлари жалб этилиши мумкин. Айнан шуни қандай амалга ошириш кераклигини ҳозирги ўтаётган машқларда ўрганишади.

Би-би-си: Хитой ва Россия ҳарбий машқларсиз Марказий Осиёда бу каби халқ кўтарилишининг олдини олса бўлмайдими?

Павел Фельгенгауэр: Шанхай ташкилоти Хитой таъсирини Марказий Осиёда кучайтириш учун ишлатиладиган механизм. У, шунингдек, Хитойнинг керак бўлганда у ерга ўз кучларини киритишини ҳам кўзда тутади. Исломчилар ва инқилоблар таҳдидини албатта бошқа йўллар билан ҳам бартараф этишга ҳаракат қилишади. Жумладан, маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини кўтариш, иқтисодий тараққиёт ва ҳоказолар, яъни ноҳарбий йўллар билан. Аммо ҳарбий аралашув имконияти ҳар доим мавжуд бўлади.

Би-би-си: Аммо Марказий Осиёни Россия ҳали ҳам ўз "томорқаси" деб билади, Хитой таъсирининг ошишидан Россия ўз ролининг пасайганини ёки таҳдид сезмайдими?

Павел Фельгенгауэр: Албатта сезади, Хитойга шубҳа билан қарайди. Бу Ғарб ва Америкага ҳам ёқмайди, бироқ ҳамма тушуниб етганки, исломий фундаментализм барча учун таҳдид туғдиради. Шундай экан, бошқа илож йўқ.

Би-би-си: Аммо кўп кузатувчилар аслида ана шу исломий фундаментализм таҳдиди бўрттириб кўрсатилган ва аслида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ўзга мақсадларда, яъни Ғарбга қарши тузилган деб айтишади?

Павел Фельгенгауэр: Ҳа, Шанхай ташкилотини НАТОга қарши куч, энди Россия Хитойдек янги жиддий иттифоқчига эга бўлди, деб айтишади. Бу бир тарғибот холос, аслида Хитой НАТОга қарши курашишда Россияга ёрдам беришдан ҳеч ҳам манфаатдор эмас. Унга фақат Марказий Осиё керак. Ҳали айтганимдек, маҳаллий ҳукуматларни қўллаб-қувватлаш ва исломий таҳдидни йўқ қилиш асосий мақсад. Машқларнинг қандай ўтаётганига қарасангиз ҳам улар айнан халқ кўтарилишини бостириш учун тайёрланаётганини кўрасиз. Масалан, аввало ҳаводан десант аскарлари ташланади, уларга кўмак учун кейин пиёда аскарлар қўшилади, танклар ҳам жалб этилган. Бу машқлар Ғарбга қарши қаратилган деб талқин қилишмоқда, аммо аслида бундай эмас.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
ТАШҚИ САЙТЛАР
Би-БИ-Си ташқи саҳифа –сайтлар учун маъсул эмас
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy