|
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг йиғилиши | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига мурожаат этаркан, Маҳмуд Аҳмадийнежод, агар у сиёсий соҳадаги алоқаларини кенгайтирса, Саммитни ёритаётган мухбирларнинг билдиришича, гап ҳойнаҳой, Шанхай ташкилотини аксиламерика блогига айлантириш тўғрисида кетаяпти. Жаноб Аҳмадийнежод Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг бир ҳафталик учрашувида кузатувчи сифатида иштирок этмоқда. Афтидан, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг учрашуви Эроннинг ядровий дастури соясида қолиб кетади. Америка Қўшма Штатлари ШҲТ Эрон раҳбарини саммитга таклиф этгани учун танқид қилган. Ташкилотнинг икки етакчи аъзо давлати бўлган Хитой ва Россия БМТ санкциялари билан Эронга босим ўтказишга қарши чиқдилар. Шанхайдаги йиғилишда раҳбарларнинг терроризм ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси масалаларини ҳам муҳокама этишлари мўлжалланган. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Хитой билан собиқ Шўро республикалари ўртасидаги чегара муаммоларини ҳал этиш мақсадида ташкил этилган. Бу галги учрашувга бирор бир ташкилотга аъзо бўлмаган кўплаб давлатлар раҳбарлари таклиф этилган, улар орасида Американинг иттифоқчиси Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай ҳам бор. Эрон, Мўғулистон, Ҳиндистон ва Покистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг кузатувчилари ҳисобланишади. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мақсадлари нима?15 Июн, 2006 | Bosh Sahifa HRW: 'Инсон ҳуқуқлари ҳам муҳокама этилсин'14 Июн, 2006 | Bosh Sahifa Шанхай меҳмонларни қаршилаяпти14 Июн, 2006 | Bosh Sahifa ШҲТ мажлисида нималар муҳокама этилади?13 Июн, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||