|
HRW: 'Инсон ҳуқуқлари ҳам муҳокама этилсин' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
муаммосига ҳам эътибор қаратишга даъват қилган. Хьюман Райтс Уотч чиқарган баёнотга кўра, Шанхай ташкилотига аъзо ҳамма давлатлар ўзларининг терроризмга қарши курашларида инсон ҳуқуқлари халқаро стандартларини қўпол равишда бузишган. Ташкилотнинг асосий хавотирлари ортида бу давлатлар орасида экстрадиция, учинчи бир давлатга маҳбусларни сўроқ қилиш учун кўчириш амалиётларини қўллаш, маҳбусларга, диний ҳамда этник озчиликлар вакилларига, ўзгача фикрловчиларга нисбатан нолойиқ муносабатлар ётади. Хьюман Райтс Уотч, шу ўринда Хитойни мамлакатдаги Ислом динига эътиқод қиладиган уйғурлар ҳаракатини шафқатсиз бостираётганликда айблаган. Пекин эса ўз ҳаракатларини террорчилик ва бўлгинчиликка қарши кураш билан изоҳлаб келади. Ташкилот, Хитойни адолатсиз маҳкамалар билан минглаб одамларни қамашда, ўлимга ҳукм қилишда айблайди Шанхай ташкилоти эса Хитойнинг мазкур амалларини халқаро терроризмга қарши кураш деган таърифга сиғдиришда ёрдам берганлиги айтилади. Зотан, инсон ҳуқуқлари ташкилоти, Пекиннинг аслида уйғур ҳаракатларини бўлгинчилик деб таърифлаб келгани ва яқиндан бери террорчилик билан боғлаётганини урғулайди. Пекиннинг илтимоси билан Шанхай ташкилотининг айрим аъзолари ўз ҳудудларидаги уйғурлар ташкилотлари фаолиятини тўхтатган, уйғур раҳбарларини Хитойга топширган. Мазкур баёнотда, Хьюман Райтс Уотч, 1990 йиллар охиридан бери Ўзбекистон ҳукумати ҳам террорга қарши кураш баҳонасида минглаб мусулмонларни қамоққа ташлаганини урғулайди. Расмий Тошкент, ташкилотга кўра, бу қама-қамаларда ким мустақил мусулмон, ким зўравонликни тарғиб қилмоқда ва ким ўз диний ақидаларини тинч йўлда даъват этмоқда, деб сўраб ўтирмасдан ҳаракат қилган. Ўтган йил 13 майда Ўзбекистон ҳукумати Андижонда тинч намойишчиларни қирғин қилгани ҳам урғуланаркан, расмий Тошкент бу қирғинда ўзининг кучлари маъсуллигини рад этмоқда, дейилади. Ҳукумат ҳозирга қадар бу хунрезликларда фақатгина террорчилар айбдор, деб келади. Хьюман Райтс Уотчга кўра, ўтган йил давомида 200 дан ортиқ одам Андижон воқеаларида айбланиб қамоққа ташланган. 2005 йилнинг июль ойида эса Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Андижон воқеаларни Ўзбекистон ҳукумати томонидан ортиқча куч ишлатиш эмас, балки барқарорликка хавф деб таърифлади. Хьюман Райтс Уотч баёнотига кўра, Россия эса ўзининг Чеченистондаги ҳаракатларини террорга қарши кураш деб таърифларкан, ҳарбий кучлари ўта қўпол равишда инсон ҳуқуқларини бузмоқда. Ташкилотга кўра, одамларнинг ғойиб бўлиши, маҳкамасиз қатллар, рухсатсиз ҳибсга олишлар ана шулар жумласидандир. Қозоғистон ҳам ташкилотнинг танқидларидан бебаҳра қолмаган, унга кўра, Қозоғистон сиёсий экстремизм ҳақидаги қонунларидан фойдаланиб машҳур мухолифат партиясининг фаолиятини тўхтатиб қўйди. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||