Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 26 Апрел, 2006 - Published 14:01 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
ШҲТ ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказади
Ҳарбий ўқув машғулоти
Ички ва ташқи таҳдидлар уларга қарши курашда ҳамкорликни тақозо қилмоқда, дейишади ташкилот аъзолари
Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар келгуси йили Россия ҳудудида биргаликдаги аксилтеррор ҳарбий ўқув машғулотларини ўтказишга келишиб олганлар.

Россия, Хитой ҳамда тўрт Марказий Осиё давлатлари Мудофаа вазирларининг Пекиндаги йиғилишида ушбу қарорга келинган.

Хитой, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлардир.

Ички ва ташқи таҳдилар ташкилотга аъзо давлатларни яқинлашишга ундаётган экан, биз бу таҳдидларга қарши ҳамкорликда курашишни истаймиз, дейишади мамлакатлар расмий мулозимлари.

"Шанхай ҳамкорлик ташкилоти чегараларини қуролли гуруҳлар кесиб ўтиш хавфи реалдир", - деб айтган Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов.

"Агар лозим бўлса, аъзо давлатларнинг қуролли кучлари йирик қуролли гуруҳларга тўсиқ қўйиш, балки йўқ қилишда қўшни давлатларга ёрдам бериши керак", - деган Иванов жаноблари.

Россия Мудофаа вазири Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти бошқа давлатларга қарши қаратилмаган бўлса-да, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган, деб айтган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, Пекинда ўтган йиғилишда терроризм, диний экстремизм ва бўлгинчилик кўринишларига асосий таҳдидлар сифатида қаралган.

Шанхай олтилигига аъзо давлатларнинг айримлари исломий жангарилар хавфи билан юзма-юз келаётганларини айтадилар.

Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига 2001 йилда асос солинган, аъзо мамлакатларнинг 2003 йилда ўтказилган биргаликдаги ҳарбий ўқув машғулотларида Ўзбекистон қуролли кучлари иштирок этмаган.

ИЧКИ САҲИФАЛАР
ТАШҚИ САЙТЛАР
Би-БИ-Си ташқи саҳифа –сайтлар учун маъсул эмас
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy