|
Бишкекда ШҲТ ташқи ишлар вазирлари учрашмоқда | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Хитой, Россия ва Марказий Осиёнинг тўрт давлатини ўзида бирлаштирган ташкилот гиёҳванд моддалар ёки исломий жангариларга қарши кураш сингари муштарак хавотирларнинг меваси бўлса-да, сўнгги пайтларда геосиёсий майдондаги муҳим ўйинчилардан бирига айланмоқда. Аммо Россия ва Хитой ўртасида азалдан мавжуд бўлиб келган рақобат инобатга олинса, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг келажаги борасида нималарни башорат қилиш мумкин? Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотини тузиш таклифи дастлаб Хитойдан чиққанди. Пекин Марказий Осиё билан нафақат дипломатик ва тижорий алоқаларни ривожлантиришдан, балки ўзининг бепоён Шинжон вилоятидаги туркий аҳолиси орасида исёнчилик ҳаракатини бостиришдан ҳам манфаатдор эди. Хитой учун Марказий Осиё республикаларини уйғур бўлгинчиларини дастаклаш ғоясидан воз кечишга кўндириш зиғирча бўлсин қийинчилик туғдирмади. Уларни кўпроқ Хитой сармоялари қизиқтирарди. Россиянинг ташкилотга бўлган қизиқиши Владимир Путин қудратга келиши ортидан кучайди. Россия учун муҳими Марказий Осиёни ўзининг таъсир доирасида ушлаб қолиш эди. Аммо бунда унга хавф солаётган мамлакат биргина Хитой эмасди. Қўшма Штатлар Марказий Осиёда ўз ҳарбий базаларини очиши билан Россия ва Хитой рақиблардан бирданига иттифоқчиларга айланишди. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти тез орада Ғарбнинг минтақадаги таъсирини камайтиришга қаратилган энг асосий кучга айланди. 2005 йилда Андижон воқеалари ортидан Ғарб билан аразлашиб қолган Ўзбекистонни Россия ҳаш-паш дегунча жиловлаб, ўзининг кучли таъсир доирасига киритиб олди. Ташкилот эришган муваффақиятлари баробарида унинг ҳақиқий кучига бўлган ишончсизлик кайфиятини ҳам инкор этиб бўлмайди. Хитой Ташқи Ишлар вазири Ян Цзечи "ташкилот ҳозирга қадар эришилган битимларни татбиқ этиш учун янада кўпроқ ҳаракат қилиши керак", дер экан, ҳеч бўлмаганда бир кучсиз нуқтага эътиборни қаратди. У ҳам бўлса Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг эски коммунистик давлатлар иттифоқи йўлидан бораётгани. Яъни, яхши ният, ҳамкорлигу биродарлик ҳақида кўплаб баёнотлар бўлади-ю, амалда деярли ҳеч нарса қилинмайди. Хитой, Россия ва Қозоғистоннинг дунё бозорига шахдам кириб бораётганига ҳеч шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Аммо Марказий Осиёнинг баъзи мамлакатларида уларга кўрсатилаётган ёрдам моҳияти борасида шикоятлар янграмоқда. Мисол учун Хитой қурилиш лойиҳаларида асосан ўзининг ишчи кучига таянишни истайди. Бу эса маҳаллий аҳолига берилган имтиёзларни жиддий равишда қисқартиради. Бундан ташқари Россия ва Хитой ўртасидаги азалий ишончсизлик кайфияти ҳали ҳам аримаган. Бу ишончсизлик ҳозирча Американи ёқтирмаслик кайфияти ортида кўзга кўринмаётир. Аммо уни бутунлай йўқолиб кетади деб бўлмайди. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг йиғилиши15 Июн, 2006 | Bosh Sahifa Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мақсадлари нима?15 Июн, 2006 | Bosh Sahifa Шанхай меҳмонларни қаршилаяпти14 Июн, 2006 | Bosh Sahifa HRW: 'Инсон ҳуқуқлари ҳам муҳокама этилсин'14 Июн, 2006 | Bosh Sahifa ШҲТ мажлисида нималар муҳокама этилади?13 Июн, 2006 | Bosh Sahifa Эрон ШҲТдан нажот кутмоқдами?15 Май, 2006 | Bosh Sahifa ШҲТ ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказади26 Апрел, 2006 | Bosh Sahifa Шанхай саммитининг АҚШ базалари ҳақидаги огоҳи05 Июл, 2005 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||