|
Эрон ШҲТдан нажот кутмоқдами? | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
қандай таъсир кўрсатиши мумкин? Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти олдига қўйган мақсадлар ўн йил муқаддам ташкил этилган пайтига қараганда сезиларли равишда ўзгаришларга юз тутди. Айни пайтда бу мақсадлар ташкилотдаги турли аъзолар томонидан турлича талқин этилади. Бошида Хитой назарида асосий мақсадлардан бири эндигина мустақилликка эришган Қозоғистон ва Ўзбекистон каби Марказий Осиё давлатларини Шинжондаги туркийзабон уйғур исёнкорларига кўмак беришларининг олдини олиш эди. Марказий Осиё давлатлари учун эса бу шарқдаги қудратли қўшниси билан тижорий алоқаларни тараққий эттириш имконияти эди. Россия ўзининг табиий таъсир ҳудуди деб кўрувчи ушбу минтақада айни таъсирини ушлаб туришни мақсад қилганди. Россия ва Марказий Осиё давлатлари учун бу шунингдек, бўй кўрсатаётган исломий жангариларга қарши ҳамкорлик имконияти ҳам эди. Тўқсонинчи йиллар охирларида радикал исломий тузумлар Эрон ва Афғонистонда қудратга келишар экан, Марказий Осиёнинг аксар мусулмонлар истиқомат қиладиган давлатлари ва Россиянинг маълум ҳудудларида ҳукуматни ағдаришга уриниш ва беқарорлик таҳдиди мавжуд воқеликдек кўринарди. Бошида Шанхай ташкилоти ичида бирдамлик ўта кучли эмас эди. Баъзи Марказий Осиё давлатлари, айниқса Ўзбекистон Россия билан Ғарб ўртасида мувозанатли муносабатларни истар эди. Ва ниҳоят Қўшма Штатларга қарши 2001 йил 11 сентябрь ҳужумларидан сўнг, Президент Буш Афғонистондаги "Толибон" тузумига қарши урушини бошлар экан, унга Ўзбекистон ҳам, Қирғизистон ҳам ўз ёрдамларини таклиф қилди. Уларнинг ҳудудларида АҚШ ҳарбий базалари ташкил этилди. Бу босқичда Шанхай иттифоқи ўзининг энг пастки поғонасида эди. Аммо, ўтган йил бу борада кескин ўзгариш юз берди. Бу ўзгариш эса ташкилотнинг энг хоҳишсиз аъзоси Ўзбекистоннинг энг кучли аъзога айланиши ҳисобига бўлди. Ўтган йилнинг май ойида рўй берган Андижон ҳодисалари ортидан Президент Каримов тузуми Ғарб томонидан қаттиқ танқид остига олинар экан, Ўзбекистон раҳбари Ғарбга орқа ўгириб Россия билан яқинлашди. Жаноб Каримов Қўшма Штатларга Хонободдаги базасини олиб чиқиб кетишни айтар экан, АҚШ интилишларини ҳужумга тутишда Россияга қўшилди. Россияда эса буни Марказий Осиёга таъсирни ёйиш имконияти деб кўрадилар. Кутилмаганда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти АҚШ ё-да Ғарбнинг Марказий Осиёга таъсирини кучайтиришига қарши анчайин очиқ кучга айланди. Бунга қўшимча равишда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ташқи ишлар вазирлари гуруҳга Эроннинг аъзо бўлишини кузда тутаётгани аксилғарб тенденцияни янада кучайтиради. Ташкилотдаги ўзгача фикрли аъзо хорижий нефт ва газ ширкатлари билан узоқ муддатли келишувларга эга Қозоғистон ва ўтган йил авторитар президент Асқар Акаевни қудратдан четлатиб халқнинг фавқулодда қудратини намойиш эта олган Қирғизистон дейиш мумкин. Бироқ, Қозоғистон Россия билан кучли иттифоқчилик муносабатларининг тижорий манфаатлар йўлида заифлашишига йўл қўймаган. Жўғрофий томондан яккаланган ва тижорий жиҳатдан кучсиз Қирғизистон эса анча катта ва қудратли қўшниларига бўйин товлайдиган мавқеда эмас. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||