|
Пентагон Россия ва Хитойни танқид қилди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Генерал Майерс танқиди ўтган ҳафта Қозоғистон пойтахти Остонада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти қабул қилган қўшма баёнотга жавобан янгради. Қўшма баёнотда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар АҚШдан Ўзбекистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларини олиб чиқиб кетиш борасида аниқ муддатни белгилашни сўрагандилар. Шу ҳафта Қирғизистон президенти мамлакатининг АҚШ билан қўшинларни олиб чиқиш жадвалини мубоҳиса этиш ниятида эканини айтди. Ўтган ҳафта Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳам АҚШ ҳарбий базаси Афғонистондаги ҳарбий амалиёт тугагунига қадар Ўзбекистонга жойлаштирилганини таъкидлаганди. "Қўрқитиш" Россия ва Хитойни очиқчасига Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бошқа аъзолари - Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга қарама-қарши қўйган генерал Майерс: "Менимча, икки йирик мамлакат кичикроқ мамлакатларни қўрқитишга уринганга ўхшайди. Менда шундай таасурот қолди", - деб айтди. Унга кўра, Қўшма Штатлар Марказий Осиёни ўз манфаатлари доирасидан чиқариб юбориш ниятида эмас. "Марказий Осиё фақат Афғонистондаги амалиёт эмас, балки бошқа қатор сабаблар туфайли ҳам Америкага муҳимдир. Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш муҳим. Хавфсизлик ва барқарорликни олиб келганлар бу ерда олқишланиши керак", - деди у. Хитой ва Россия: Марказий Осиёда Американинг бўлиши шарт эмас "Америка қўшинларини бу минтақага жойлаштиришда бошқа давлатларнинг стратегик фазосини чеклаш нияти яққон кўзга ташланади. Терроризмга қарши кураш баҳонасида Америка дунёга ҳоким бўлмоқчи", - деб ёзади "Жэнмин жибао". Ўз навбатида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам минтақада Америка қўшинларига эҳтиёж йўқлигини айтади. Пентагоннинг айтишича, Ўзбекистон ва Қирғизистондаги базалар муҳим эса-да, Америкаа уларсиз ҳам ўз муаммоларини ҳал эта олади. |
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||