|
Ҳам Ғарб, ҳам Россиянинг "кўнглини топиш" масаласи | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Нефть ва газга бой Озарбайжон, Туркманистон ва Қозоғистон улкан қудратлар - Ғарб, Россия ва Хитойнинг диққат марказига тушишган ва улардан ҳамкорлик масалаларида ўта усталик билан Озарбайжон ҳам нефть ва ҳам газга бой. Лекин унинг заҳиралари Туркманистон ва Қозоғистон билан қиёслаганда анча камдир. Сўнгги ўн йилдан кўпроқ вақт мобайнида бу уч давлат ўз бойликларидан қандай қилиб манфаат кўриш устида кўп ва хўп бош қотиришмоқда. Шу пайтгача минтақадаги барча қувурлар Россиядан ўтган. Аммо Ғарбнинг хавотирича, бундайин ҳолат Москванинг қўлига катта қудрат беради. Ҳусусан, Кремль ҳам Марказий Осиёга ва ҳам истеъмолчи бўлган Ғарбга ўз сўзини ўтказиш йўлида ана шу қувурларини ишга солиши мумкин. Хуллас, бугун Россия Каспий атрофидаги заҳираларни четга чиқариш масаласида ўз қўлидаги таъсирни ушлаб қолишга интилмоқда. Ғарб эса бу таъсирни камайтиришни истайди. Ҳозирча Озарбайжон Ғарбга, Қозоғистон ва Туркманистон эса Россияга мойиллик билдиришади. Хусусан, ўтган май ойида Остона ва ва Ашгабат Россия орқали Қора Денгизга элтадиган янги газ қувури масаласида келишувни имзоладилар.
Айни пайтда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Мэттью Брайза Озарбайжонга бориб, Қовқоз, Туркия ва Юнонистон орқали ўтадиган қувур режасини илгари сурмоқда. Ғарбликлар ҳали-ҳамон қозоқ нефти ва ё туркман газини Россияни четлаб ўтиб, Каспий остидан, Озарбайжон ва Туркия орқали ўзларига олиб келадиган қувур қуришдан умид узишмаган. Қозоғистон ва Туркманистон ҳам бу режаларни четга суришгани йўқ. Аммо, афтидан анъанавий ҳамкорлари бўлмиш Россияни хафа қилиб қўймаслик учунми - бу борада ташаббус кўрсатмаяптилар. Озарбайжон ва Қозоғистон президентлари эса ўз манфаатларига зарар етказмаган ҳолда қандай қилиб ҳам Ғарб ва ҳам Россиянинг кўнглини овлаш устида гаплашадилар. Айни пайтда, бу ерда яна бир ўйинчи - Эрон ҳам ўртага чиқмоқда. Президент Маҳмуд Аҳмадинежод келгуси ҳафтада Туркманистонга бормоқчи. Кўпчилик ва ҳатто айрим ғарбликлар ҳам Эронни Каспий нефтини Ғарбга келтирадиган энг қисқа йўл сифатида кўришади. Бундайин режаларга америкаликлар қарши. Аммо яқинда Туркия Эрон орқали Туркман газини сотиб олишини айтар экан, ғарбликларга Марказий Осиё газини Эрон орқали олиб келиш имконлари ўнғай туюла бошлаган. Леикн минтақа бойликлари савдоси масаласида келаси яқин вақтлар ичида ўта муҳим қарорлар берилиши кутилаяпти. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||