|
Сапармурод Ниёзов вафот этди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
"Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси соат 1 дан 10 дақиқа ўтганда юрак уриши тўхташи оқибатида Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов 67 ёшида оламдан ўтди", деб эълон қилган давлат телевидениеси. Сапармурод Ниёзовни ўзи туғилган Қипчоқ қишлоғида барпо этган мақбарада дафн этишга қарор қилинган. Давлат телевидениеси Бош вазир ўринбосари Қурбонқули Бердимуҳамедов дафн маросимини ўтказиш комиссияси раиси этиб тайинланганини хабар қилган. Дафн маросими 24 декабр кунига тайинланган. Бутун мамлакат бўйлаб етти кунлик мотам эълон қилинган. "Интерфакс" ахборот агентлиги Туркманистонда байроқлар туширилиб, янги йил байрами безаклари йиғиштириб олинаётгани, қора ленталар илинаётганини хабар қилган.
Ҳозирги пайтда Туркманистон Мажлисининг раиси Авазгелди Отаевдир. Туркманистон ҳукуматидаги манбага таяниб ахборот агентликлари хабар қилишича, мамлакат Хавфсизлик кенгаши Авазгелди Отаевга президент ваколатлари юклатилишига қарши чиққан. Бунга Туркманистон Мажлисининг раисига нисбатан Бош прокуратура жиноий иш қўзғатгани сабаб қилиб кўрсатилган. Давлат телевидениеси Бош вазир ўринбосари Қурбонқули Бердимуҳамедов Туркманистоннинг муваққат президенти этиб тайинланганини эълон қилган. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Умрбод президент21 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa Ниёзов Туркманистони нимаси билан тарихда қолади?21 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa Туркманбоши юрак хасталигидан азият чекмоқда20 Октябр, 2006 | Bosh Sahifa Ниёзов умрбод президент бўлмоқчи эмас08 Апрел, 2005 | Bosh Sahifa Туркманбоши шахсига сиғиниш21 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||