Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 21 Декабр, 2006 - Published 15:06 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Умрбод президент
Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов
Сапармурод Ниёзов қўли остида таълим, соғлиқни сақлаш ва умуман жамият абгор аҳволга тушган
Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов 66 ёшида вафот этган.

Юрак хасталигидан азият чекиб охирги йилларда мунтазам даволаниб юрган жаноб Ниёзов ўзини дунё туркманларининг раҳбари - Туркманбоши деб эълон қилган, Албанияда Анвар Хўжаникига қиёслаш мумкин бўлган шахсга сиғинишни яратган эди.

Сапармурод Ниёзов 1940 йил 19 февралида Ашхобод шаҳрида туғилган.

У болалигидан етим қолган: отаси Иккинчи Жаҳон урушида ҳалок бўлган, онаси, бир акаси ва укаси 1948 йилда Туркманистон пойтахтини вайронага айлантирган зилзилада нобуд бўладилар.

Охирги йилларда Туркманистон матбуотида Ниёзов болалалигининг қийин йиллари хақида кўп гапирилди.

Ёш Сапамурод Ниёзов Коммунистик партия сафида тез суръатларда ўсди ва 45 ёшида совет Туркманистон Коммунистик партиясининг биринчи котиби этиб тайинланди.

У мустақилликдан кейин ҳам кучда қолди ва мамлакатда шахсга сиғиниш тизимини яратди, Ғарбда уни 1970 йиллардаги Албания рахбари Анвер Хўжа билан солиштиришди.

Жаноб Ниёзов ўзини Туркманбоши, яъни бутун туркманларнинг отаси деб атади, кейинроқ эса умрбод президент этиб тайинланди.

У кўзни қамаштирувчи саройлар ва ўз шарафига қуёшга қараб айланувчи улкан ҳайкал барпо эттирди.

Шаҳарлар, аэропорт, кўчалар ва ҳатто метеоритга ҳам унинг номи берилди.

Сапармурод Ниёзовнинг қонунлари тобора инсонларнинг шахсий эркинликларига таъсир қилиб борди: машинада радио эшитиш ёки жамоат жойларида чекиш, ёш йигитларга эса соқол қўйиш тақиқланди.

Туркманистонлклар қашшоқлашиб ва халқаро саҳнадан иҳоталаниб борар экан, Ниёзов қўл остида бўлган кўплаб амалдорлар хорижга қочди ва мухолифатга қўшилди.

2002 йилда Туркманбоши ҳаётига гўёки суиқасд қилиш ҳаракати туфайли мамлакат ичидаги мухолифат деярли йўқ қилинди.

Таҳлилчиларга кўра, Сапармурод Ниёзов ўз ортида яхши мерос қолдиргани йўқ - унинг қўли остида таълим, соғликни сақлаш ва умуман жамият абгор аҳволга тушган.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy