|
Туркманбоши шахсига сиғиниш | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Шахсга сиғиниш тизимини яратган Сапармурод Ниёзовнинг ҳайкаллари бутун Туркманистон бўйлаб ўрнатилган.
Энергетика заҳираларига бой Туркманистонни 21 йил давомида бошқарган Сапармурод Ниёзов ўзини барча туркманлар раҳбари - Туркманбоши деб эълон қилган.
Матбуот тўла цензура қилинадиган мамлакат пойтахти Ашгабатда шу йил октябрида улкан китоб шаклидаги "Эркин ижод уйи" очилди.
Икки ҳафта олдин Сапармурод Ниёзов Ашгабатда барпо этилган ва ўзининг номига қўйилган "Туркман эртаклари дунёси" кўнгилочар боғининг расмий очилиш маросимида иштирок этганди.
Туркманистонда дарсликлар кам бўлиб, Сапармурод Ниёзовнинг "Руҳнома" асари ҳам тарихий, ҳам маънавий қўлланма ҳисобланади.
Мамлакатда президент вафоти муносабати билан етти кунлик мотам эълон қилинди.
Туркманистоннинг "Олтин аср" телеканали марсиялар ижро этмоқда.
Давлат телевидениеси архив суратларини намойиш этмоқда. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||