Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 20 Октябр, 2006 - Published 17:27 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Туркманбоши юрак хасталигидан азият чекмоқда
Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов
Ниёзов юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилган
Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзовнинг соғлиги ёмонлашгани тўғрисидаги хабарларни унинг ўзи тасдиқлаган.

Бирмунча вақт илгари Туркманистон мухолифати Президент Сапармурод Ниёзовнинг соғлиги ёмонлашгани ҳақида хабар қилганди, кутилмаганда Ниёзов юрак оғриғидан даволанаётганини айтган.

Ашгабатда ўтаётган бутунжаҳон туркманларининг анжуманида гапирган Сапармурод Ниёзов кунига уч маҳал юрак оғриғига қарши дори ичаётганини маълум қилган.

"Ўринбосарларимнинг кўпчилиги рўза тутишаяпти, мен эса тутмаяпман. Мен юрак оғриғига қарши дори ичаяпман - эрталаб, кундузи ва кечқурун. Мени айбламанглар", деб айтган Туркманбоши.

66 ёшли Сапармурод Ниёзов 1997 йил юраги билан боғлиқ жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган, бироқ ўшандан бери унинг саломатлиги билан боғлиқ маълумотлар расман сир сақланади.

Шу йил мобайнида Туркманистон матбуоти мамлакат раҳбарининг соғлиги режали тарзда тиббий текширувдан ўтказилгани ҳақида икки маротаба хабар қилган, бу текширувларда хорижлик шифокорлар иштирок этгани айтилган.

Бутунжаҳон туркманларининг анжуманида Туркманбоши ўзини кўкка кўтармасликларини сўраган.

"Мени кўп мақтамасликларингни сўрайман. Бу туркманларга хос нарса эмас. Одамлар кўп мақтовни ёқтиришмайди, бировни ҳам кўп мақташмайди", деб айтган Президент Сапармурод Ниёзов.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy