Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 19 Феврал, 2007 - Published 14:06 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Туркманистон ҳақиқий ислоҳотларга юз тутадими?

Янги президент бир-бирига зид ваъдаю амаллари билан кўпчиликни шошириб қўйган
Янги президент бир-бирига зид ваъдаю амаллари билан кўпчиликни шошириб қўйган
Туркманистонда марҳум президент Сапармурот Ниёзовнинг тасодифий ўлими ортидан ўтган 15 йил бадалида илк бор бўлиб ўтган президентлик сайловлари нафақат муқобиллик асосида ўтказилгани, балки-да аллақачон президент этиб қасамёдга келтирилган Гурбангули Бердимуҳамедовнинг сайловолди ваъдаларининг ижросига қанчалик тезкорлик ила киришгани билан ҳам анча-мунча маҳаллию халқаро кузатувчиларни шошириб қўйган эса эҳтимол.

Мамлакат раҳбарлиги курсиси учун ўша пайтда Туркманистон муваққат президенти бўлган жаноб Бердимуҳамедов дохил озмунча эмас, нақ олти номзод беллашган президентлик сайловлари бирор бир хорижий кузатувчиларнинг иштирокисиз кечган эса-да, жараёндан бор-йўғи таассурот олиш учун Туркманистонга борган ОХҲТ (Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти) каби Ғарбнинг айрим нуфузли ташкилотлари вакиллари томонидан "илгари ташланган қадам," дея баҳоланди.

Бу каби халқаро ташкилотларнинг бошқа Марказий Осиё давлатларида ўтган яқин йиллар ичида бўлиб ўтган президентлик сайловларига билдирган анчайин кескин танқидий муносабатлари билан солиштирганда, бу-улар томонидан янграган ижобий мазмундаги энг ғайриодатий баҳо эди.

Ўз навбатида, Туркманистондаги президентлик сайловлари халқаро миқёсда бор-йўғи мухолифатнинг иштирокисиз кечганлиги мазмунида танқидларга тутилади, холос.

Бошқа томондан, янги туркман президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни қасамёдга келтириш маросимига нафақат Америка дохил Ғарбнинг нуфузли ташкилотлари вакиллари, балки-да, кимсан "рангли инқилоблар" ватани бўлган Украина ва Гуржистон президентларининг ҳам ташриф буюрганликлари кўпчиликни таажуб ва саросимага солмай қўймаган.

Мазкур ҳолат эса, ўз ўрнида, Туркманистон эга бўлган улкан газ заҳираларининг кўрсатилаётган бу каби эҳтиромларга ўз таъсирини кўрсатмай қолмаганига оид тахминларни ҳам ўртага чиқарган.

 Демократия ташқаридан ўрнатиб бўлмайдиган нозик масаладир
Гурбангули Бердимуҳамедов

Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби муовини Ричард Баучер жаноблари эса ўз мамлакати номидан Туркманистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга ҳам ваъда берган.

Муваққат президентлигидан бошлаб марҳум Туркманбошининг ғояларига содиқ қолишини такрор ва такрор баён қилган жаноб Бердимуҳамедов, таъбир жойиз бўлса, ўз баёнотларига зид бир равишда сайловолди дастурида Туркманистонда қатор ислоҳотларни амалга оширишга ваъда беради.

Қонуний президентлик фаолиятининг илк куниданоқ ўзи ваъда қилган баландпарвоз ислоҳотлардан айримларининг ижросига киришиши, дейлик, "Таълим тизимини такомиллаштиришга оид фармон"га имзо чекиши ёда илк Интернет кафесининг фаолиятига ок йўл бериши билан эса, жаноб Бердимуҳамедов халқаро ҳамжамият кўзи ўнгида ўзини, гуёки, ўз лафзидан қайтмайдиган сиёсатчи сифатида ҳам намойиш этишнинг уддасидан чиқади.

Бироқ таҳлилчилар янги президентнинг бир-бирига зид мавқеъи ортида турган сабабларни таҳлил этишга уринаётган бир манзарада, Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакати сиёсий ислоҳотларни ўтказишга шошилмаслигини баён қилган.

Туркман мухолифатининг айрим намоёндалари эса жаноб Бердимуҳамедов халқаро ҳамжамият қаршисида ислоҳотлар ваъдасини бериб қўйгани учунгина айрим ўзгаришларга қўл уришни бошлаганини даъво этишмоқда.


Шундай экан, янги туркман президентининг ислоҳотлар йўлидаги илк қадамларини қанчалик Туркманистондаги ҳақиқий ўзгаришларнинг нишонаси, деб айтган бўлардингиз?

Туркманистоннинг муқобиллик асосида сайланган янги президенти бошчилигида сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар йўлидан боришига қанчалик ишонасиз?

Агар Туркманистон алал-оқибат демократик ислоҳотлар йўлидан боргудек бўлса, бунинг минтақадаги бошқа давлатларга қандай таъсири бўлиши мумкин?


Бу борадаги фикру мулоҳазаларингизни bbcuzbek.com га йўлланг.

Бизнинг электрон манзилимиз : [email protected] га мактуб жўнатишингиз ёда саҳифанинг ўнг томонидаги махсус форма орқали фикрларингизни билдиришингиз мумкин.

Азиз ўқувчи, агарда айни мавзуни Би-би-си Ўзбек Хизмати веб саҳифасида биз билан мубоҳаса этмоқчи бўлсангиз, телефон рақамларингизни қолдиришни унутманг.


Би-би-си Ўзбек Хизмати электрон почтасига келаётган мактублар:

Toxir

Gurbanguli Berdimuhamedov siyosatidagi ilgari odimlarning qanchalar samimiyligini vaqt ko'rsatadi. Uning bunchalar tez ishga kirishishi marhum Turkmanboshining siyosatidan farqli siyosat yuritayotganini xalqaro jamoatchilikka namoyon qilishga harakat deb hisoblayman. Turkmanboshi siyosatidan hattoki vazirlar ham charchagan deb tushunaman, ammo Gurbanguli Berdimuhamedov atrofidagilarga siyosiy o'yinlarga yo'l beradi deb o'ylamayman. Kelajakda Turkmaniston siyosati Qozog'iston siyosatiga o'xshashi mumkin, ammo Berdimuhamedov Nazarboyev kabi erkinlikka yo'l bermaydi.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy