|
Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари учрашади | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар охирги йилларда айниқса, марҳум Туркманбошига нисбатан суиқасд ҳужуми, дея тақдим этилган 2002 йилги ҳодисаларда Ўзбекистон томонининг қўли борлиги Марҳум президент Сапармурод Ниёзовнинг ўлимидан аввал икки президент учрашишган, аммо муносабатлар у қадар яхшиланмаган эди. Би-би-си Марказий Осиё масалалари бўйича таҳлилчи Анет Бордан Ўзбекистон президентининг Ашхободга сафари нақадар аҳамиятли деган савол билан мурожаат қилди. Анет Бор: Мен бу сафарни муҳим деб кўраман. Менимча, бу икки давлат ўртаисдаги муносабатларда бурилиш белгисидир. Албатта, марҳум Туркманбоши вафотидан сал аввал Ислом Каримов билан учрашганди. Бу учрашув ҳам ўта муҳим эди, аммо натижаси у қадар кўп бўлмади. Умид қилишимиз мумкинки, бу сафар натижа ўзгача бўлади. Икки мамлакат раҳбарларининг муҳокама қилишлари керак бўлган масалалар жуда кўп. Шу вақтгача Ўзбекистон ва Туркманистон муносабатлари тез-тез юзага чиқиб турадиган баҳсларга тўла эди. Улар орасида чегара маммоларидан тортиб, Туркманистоннинг йирик сув ҳавзасини яратиш режаси ортида Ўзбекистон сув муаммоларига юз тутиши мумкинлиги борасидаги хавотирларни санаб ўтиш мумкин. Фикримча, Туркманистон президенти мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни тиклаш ва айниқса минтақа мамлакатлари раҳбарлари билан шахсий алоқаларни ўрнатиш хоҳишини намойиш этмоқда. Албатта, бунинг натижалари қандай бўлишини ҳозирда айтиш қийин, лекин ҳозирда икки мамлакат раҳбарини учрашувга ундаётган асосий масала - бу Каспийбўйи қувур лойиҳасининг амалга оширилиши ва бу лойиҳада Ўзбекистоннинг ҳам иштироки кўзда тутилганидир.
Анет Бор: Йўқ, менимча биз бу учрашувни бу қадар жўн талқин қила олмаймиз. Албатта, охирги вақтларда жаноб Бердимуҳамедов ташқи дипломатия соҳасида фаоллик кўрсатмоқда. Бунда асосий эътибор минтақа давлатлари, хусусан, Қозоғистон ва Ўзбекистонга қаратилганини сезиш мумкин. Бир ойча аввал Туркманистон президенти ушбу учрашуга тайёргарлик мақсадида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан учрашганди. Бир маънода айтишимиз мумкиндир, бу учрашув жаноб Бердимуҳамедовнинг ташаббуси деб, лекин ўтган май ойида тўрт мамлакат иштирокида имзоланган қувур йўли лойиҳаси бўйича кўплаб жиҳатларни келишиб олиш кераклигини иккала томон ҳам яхши англайди. Би-би-си: Ана шундан келиб чиқиб ҳозирда икки давлатни яқинлаштираётган омиллар асосан иқтисодий, деб айта оламизми? Анет Бор: Ҳозирги вақтда учрашувга турки бераётган омил иқтисодий деб айтишимиз мумкиндир, шу билан бирга ҳозир муносабатларни янада ривожлантириш учун имкониятлар туғилган. Чунки марҳум Сапармурод Ниёзов билан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўртасидаги шахсий хусумат бу муносабатларнинг ривожланишига тўсиқ бўлиб келган асосий омил эди. Ҳозирда эса иқтисодий ва шахсий муносабатлар омиллари илгари силжиш йўлида ишлаши мумкин. Би-би-си: Туркман президенти ташқи сиёсат соҳасида анча ишларга қўл урмоқда, деб айтдингиз. Лекин мамлакат ичкарисидаги ўзгаришлар у қадар кўзга кўринарли эмас. Шундай эмасми? Анет Бор: Ҳа шундай, аммо аслини олганда ташқи сиёсат соҳасидаги ўзгаришлар ҳам ҳали у қадар кўзга кўринарли эмас. Бу ўзгаришлар ҳануз бошланғич даражасида. Жаноб Бердимуҳамедов, таъбир жоиз бўлса, ҳали ўз президентилигининг "асал ойи"ни бошдан кечирмоқда. Марҳум Туркманбоши даврида киритилган ижтимоий соҳадаги баъзи ўзгаришларни қайта тиклаш ҳаркатлари кузатилмоқда. Лекин ҳукумат таркиби ё-да қонунчилик тизимида у қадар ўзгаришларни кузатаётганимиз йўқ. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР Туркманистондан Россияга қадар янги қувур йўли келишуви12 Май, 2007 | Bosh Sahifa Туркманистоннинг янги президенти қасамёдга келтирилди14 Феврал, 2007 | Bosh Sahifa Туркманистонда ислоҳотлар умиди 12 Феврал, 2007 | Bosh Sahifa Сапармурод Ниёзов вафот этди21 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa Туркманбоши юрак хасталигидан азият чекмоқда20 Октябр, 2006 | Bosh Sahifa Ўзбекистон ва Туркманистон: муносабатлардаги бурилиш29 Сентябр, 2004 | Bosh Sahifa Туркманистон ва Ўзбекистон абадий дўст тутинганлар19 Ноябр, 2004 | Bosh Sahifa Ашхободга Тошкентнинг одами бормоқда13 Январь, 2005 | Bosh Sahifa | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||