|
Туркманистоннинг янги президенти қасамёдга келтирилди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Туркманистоннинг янги президенти этиб Гурбангули Бердимуҳамедов сайлангани эълон қилинди. Мамлакат Марказий сайлов комиссиясига кўра, Гурбангули Бердимуҳамедов учун сайловчиларнинг 89 фоиздан зиёди овоз берганлар. Сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин Туркманистон янги президентининг қасамёдини қабул қилиш маросими ўтказилди. Қасамёд қилиш маросимида АҚШ Давлат котиби ўринбосари Ричард Баучер, Россия Бош вазири Михаил Фрадков раҳбарлигидаги ҳайъатлар, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонов, Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадинежод, Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай, Гуржистон Президенти Михаил Саакашвили, Украина Президенти Виктор Юшченко иштирок этганлар. Қасамёд қабул қилиш маросимида Гурбангули Бердимуҳамедов Сапармурод Ниёзов сиёсатини давом эттиришга, шунингдек, узоқ кутилган ислоҳотларни бошлашга ваъда берган. Сўнгги 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида илк бор ўтказилган Туркманистондаги президентлик сайловларини хорижда бошпана топган туркман мухолифати вакиллари, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва Ғарб дипломатлари мухолифат иштирок этмагани учун қоралаганлар. Энергетика бозорида муҳим иштирокчи
"Халқ сизга ўз келажагини ишониб топширди", деб айтган Туркманистон Марказий Сайлов комиссиясининг раиси Мурод Қориев. Газ заҳираларига бой Туркманистондаги президентлик сайловларига бутун дунёда қизиқиш катта бўлди. Ғарб расмийлари энергия заҳираларига бой мамлакатда барқарорликни таъминлаш муҳимлигини урғулашган. Туркманистон Марказий Осиёдан Оврўпога энергетика йўлагини тортишда муҳим рол ўйнаши мумкин, дейилади. Қасамёд қабул қилганидан сўнг маъруза қилган Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон ўзининг халқаро битимларига содиқ қолади, деб айтган. "Бизнинг режаларимизга мувофиқ, энергияни жаҳон бозорларига транспортировка қилишда икки томонлама келишувларимизга қатъий риоя қиламиз ва муносабатларимизни ўзаро манфаатдорлик ва тенг ҳуқуқлилик асосига қурамиз", деган Президент Бердимуҳамедов. Гурбангули Бердимуҳамедов барча қонунлар ва Конституцияга риоя этишга, одамлар манфаати ва мамлакат тараққиётига хизмат қилишга ваъда берган. Ўзгаришлар
Боиси, Ниёзов тириклигида мамлакатда унинг сиёсий вориси ким бўлиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас эди. 21 йиллик бошқаруви даврида Сапармурод Ниёзов ўзининг шахсига сиғинишни шакллантирди, маориф ҳамда тиббиётга сарфланадиган маблағни қисқартирган, Туркманистонни дунёдан ихоталаб қўйган эди. Сайловларнинг эркин бўлмагани борасидаги танқидларга қарамасдан, таҳлилчилар мамлакатнинг янги раҳбарияти баъзи ўзгаришларни амалга оширишининг аломатлари пайдо бўлганини айтишади. Жаноб Бердимуҳамедов аллақачон таълим тизимини қайта ўзгартириш, аҳолининг интернетдан фойдаланишига имконият яратиш ва пенсиялар миқдорини оширишга ваъда берган. Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистонда яна бир сиёсий партия фаолиятига рухсат этилиши мумкинлигини айтди. Халқаро Инқироз гуруҳидан билдиришларича, янги раҳбарият Сапармурод Ниёзов ҳукмронлиги пайтидаги сиёсий қатағонларни юмшатиш тўғрисида ҳам ўйлаб кўриши мумкин. Халқаро Инқироз гуруҳи икки нафар собиқ вазирнинг ҳибсдан озод этилгани тўғрисида тасдиқланмаган хабарлар олинганини, айрим расмийлар бошқа сиёсий маҳбусларнинг ҳам ишларини қайта кўриб чиқиш масаласини муҳокама этишаётганини хабар қилади. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Гурбангули Бердимуҳамедов ким?14 Феврал, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||