Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 23 Июл, 2007 - Published 18:20 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Туркманистон саёҳларни жалб қилишга қарор қилди
Туркманбоши куроти лойиҳаси(Туркманистон давлат телевидениеси кадрлари)
Туркманбоши курорти Туркманистоннинг биринчи эркин иқтисодий ҳудуди бўлади
Туркманистоннинг президенти Каспий денгизи соҳилида мамлакатнинг асосий сайёҳлик масканини бунёд этишга 1 миллиард доллар маблағ сарфлаш ва бунга қўшимча хориж сармояларини жалб этиш режасини эълон қилди.

Қурбонқули Бердимуҳаммадов Туркманбоши шаҳри бундан кейин асосан сайёҳлик шаҳри бўлади, деб айтди.

Мамлакат президенти Туркманбоши шаҳрига янги режани эълон қилди.

"Янги давр, янги Туркманистон" деган шиор осмонни ёритиб турди.

Шўролар даврида Красноводск номи билан танилган шаҳар Туркманистонни йигирма йил давомида жаҳондан иҳоталаган Сапармурод Ниёзов шарафига Туркманбоши деб аталади.

Туркиянинг бир неча ширкатлари аллақачон қайта қуриш ишларини бошлаб юборганлар - ҳозирча қоғоздаги режага кўра, денгиз бўйидаги улкан шаҳарда ўнлаб меҳмонхоналар, курортлар, соҳилбўйи ресторанлари ва кўкка ўрлаган фазо кемаларига ўхшаган осмонўпар бинолар барпо этилади.

Президент Бердимуҳамедов хорижлик сармоядорлар мамлакатдаги дастлабки эркин иқтисодий ҳудудда божхона тўловларидан озод этилишини, ҳукумат сайёҳларга виза тартибини енгиллаштиришини айтди - булар ҳаммаси йигирма йил давомида дунёдан узилган мамлакатда бўлади.

Сапармурод Ниёзов режими шунчалик қаттиқ эдики, ҳатто туркманистонликларнинг ўзлари мамлакат ичкарисида ҳаракатланишлари учун рухсат талаб этиларди.

Президент Бердимуҳаммадов курорт лойиҳаси билан танишаяпти(Туркманистон давлат телевидениеси кадрлари)
Президент Бердимуҳаммадов сайёҳларга виза тартибини енгиллаштирмоқчи
Хорижлик сайёҳлар сони ҳаддан ташқари кам ва улар ҳам ҳеч қачон ҳукумат "тарбиячиси"нинг ҳамроҳлигисиз саёҳат қилолмас эдилар.

'Секин, бироқ мустаҳкам ўзгариш'

Туркманистонга борган камдан-кам одамлар учун эса Сапармурод Ниёзов ўрнатган ғалати шахсга сиғиниш асосий
томоша бўларди.

Туркманбошининг қуёш ҳаракатига қараб айланиб турадиган олтин ҳайкалидан тортиб, у ёзган "Руҳнома"нинг улкан ҳайкалигача - Туркманистондаги ҳамма нарса президент тўғрисида эди.

Бироқ ўтган йили Ниёзов вафот этганидан буён нарсалар ўзгараяпти.

Мамлакат ичкарисида ҳаракатланишга қўйилган тақиқ бекор қилинди, ўтиш нуқталари сони камайтирилди, хориж тилларини ўрганиш тақиқланмаган, интернетдан фойдаланиш ҳам осонлашган.

Давлат телевидениеси экранларидан олдинги раҳбар сиймоси олиб ташланганига қарамасдан, янги президент олдинги раҳбарлар бирга иш олиб бораяпти, мамлакат учун жуда катта очиқлик сиёсий ислоҳотларни келтиргани йўқ.

Матбуот ҳамон давлат томонидан тўла назорат этилади, хорижлик журналистлар хуш қаршиланмайди, мамлакатда атиги бир сиёсий партия мавжуд ва одамларнинг аксари ҳукуматни танқид қилишга қўрқадилар.

Бироқ ашгабатликлардан бирининг айтишича, шу вақтгача мамлакатда ҳеч ким кўрмаган эркинлик даражасининг ошиб кетиши фақат тартибсизликларни келтириб чиқаради, шунинг учун ҳам кўп одамлар секин, бироқ мустаҳкам ўзгаришни афзал биладилар.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Туркманистон байроғиБаҳс
Сўнгги уч ойда Туркманистонда нелар ўзгарди?
Гурбангули БердимуҳамедовСўз сизга
Янги президент янги ўзгаришлар нишонасими?
ТуркманистонФотокўргазма
Туркманистонда мустақиллик байрами нишонланди
Президент НиёзовТуркманистон
Президент Ниёзов Ашхободда муз саройи қурдирмоқчи
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy