Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 30 Октябр, 2006 - Published 18:02 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Туркманистонда мустақиллик байрами нишонланди

Пойтахт Ашгабат марказидаги бош майдонда Туркманистон мустақиллигининг 15 йиллиги тантаналари ўтказилди.

Байрам куни мамлакатда шахсга сиғинишни шакллантирган Туркманбоши - Сапармурод Ниёзовнинг турли шаклдаги суратларини кўриш мумкин эди.

Байрам парадида Туркманистоннинг ифтихори бўлган Ахалтака отлари ҳам қатнашди.

Отнинг ишқибози бўлган Туркманбошига вилоят ҳокимлари байрам совғаси сифатида той ҳадя қилдилар.

Миллий либосдаги аёллар Туркманбошига туз ва нон тутдилар.

Ҳарбий парадда эркаклар билан бирга шахдам қадамлар билан аёллар ҳам ўтдилар.

Байрам томошаларида қатнашган ва уни томоша қилганлар оддий одамлардан ҳам кўра кўпроқ давлат хизматидагилар - ҳарбийлар, ҳукумат одамлари бўлди.

Парад олдидан Туркманистон Халқ Маслаҳатининг икки минг беш юз аъзоси қаршисида Президент Сапармурод Ниёзов маъруза қилди

Байрам арафасида Ашгабат марказида "Туркман Диснейлэнди" номини олган "Туркман эртаклари дунёси" кўнгилочар боғи иш бошлади.

Мустақиллик байрами арафасида мамлакатда ўн мингдан ортиқ маҳбуснинг озод этилгани эълон қилинди, айримлар тазарруси телевидениеда намойиш этилди.

Давлат телевидениеси хабарига кўра, амнистияни минглаб одамлар қувонч ёшлари билан кутиб олганлар ва Туркманбошига миннатдорлик изҳор этганлар


Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy