|
Туркманбоши муз саройи қурдирмоқчи | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Моника Уитлок, Би-Би-Си, Тошкент
Туркманбошининг давлат телевидениесидаги нутқи амалда фармондек янгради. Президент Ниёзов ғояси асосида Капетдоғ тоғларида шаҳарга осма йўл орқали боғланиб турувчи сарой қурилиши ётади. Сардор саройларни севади Туркманистонда "буюк сардор" деб аталадиган Президент Ниёзовнинг муҳташам бинолари у барпо этган ўзига хос режимни бошқа режимлардан ажратиб туради. Ҳозирда дунёдаги энг катта масжидлардан бирини барпо этаётган Сапармурод Туркманбоши бир қатор анъанавий саройларга эга. Аммо сўнгги сарой Турманистон саҳроларига муқобил барпо этилмоқда. "Фарзандларимиз чанғида учишни ўрганишади. У ерда биз каҳвахонаю ресторанлар қурамиз," - деб айтди жаноб Ниёзов. Муз саройи билан бирга йирик аквариум ҳам қуриладиган. Муз саройларни қуриш собиқ Совет Иттифоқида кенг тарқалганди, аммо улар Туркманистондан анча узоқда жойлашган совуқ шаҳарларда барпо этилган. Туркман тоғлари анча баланд эса-да, маълум бир техник ёрдамсиз, саройни музлаган ҳолда сақлашни тасаввур этиш қийин. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||