Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 19 Ноябр, 2004 - Published 17:32 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Туркманистон ва Ўзбекистон абадий дўст тутинганлар
Икки давлат президентлари ўзаро имзоланган битимлар нусҳаларини алишмоқдалар
Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида дўстлик битими имзоланди

Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида бир неча йил давом этиб келган танг муносабатлар ортидан икки давлат президентлари дўстлик битимига имзо чекканлар.

"Ўзбекситон Туркманистон чегаралари дўстлик, тинчлик ва барқарорлик чегаралари бўлиши керак" деб айтган президент Ислом Каримов, икки томон ўртасида имзоланган битимларнинг амалий характерга эга эканлигини таъкидлаб.

"Чегаранинг икки томонида яшаётган ўзбек дўстларимиз ва туркман фуқаролари тинчгина ухлашлари мумкин, эртанги кундан хавотирланмасликлари керак" деган туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов Бухордаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

Икки томон ўртасида имзоланган битимлар шаънига шампан виноси тўлдирилган қадаҳлар кўтарилди
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида алоқалар яхшиланганлиги шампан виноси билан нишонланди

Келажакда бизнинг ўртамизда тушунмовчилик рўй бермайди деган умидни билдирди Туркманбоши.

Икки томон ўртаисида алоқалар яхшиланишини раҳбарлар шампан виноси билан нишонладилар.

Сув тақсимоти эндиликда муаммо эмас

Учрашувдан сўнг раҳбарларнинг маълум қилишларича, икки томон ўртасидаги сув тақсимоти масаласи ҳам бутунлай ҳал қилинган.

Туркманистон томонининг Аму дарё ўзанида Туркман кўлини яратиш ҳаракатлари минтақа экологиясига зарар етказиши мумкин деган хавотирларга сабаб бўлмоқда эди.

Ўзбекситон томони эса сунъий кўлга сув йиғилиши оқибатида Ўзбекситон қишлоқ хўжалиги учун сув тақчиллиги юз беришидан хавотирда эдилар.

Туркманистон президентининг Бухорода айтишича, икки мамлакат ўртасида Аму дарё сувини тенг тақсимлаш борасида 1996 йили имзоланган битим ўз кучида қолади ва битимнинг бажарилиши устидан назорат махсус гуруҳга топширилади.

ЎЗбекситон президентининг билдиришича, келажакда икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш борасида битимлар имзоланади.

Муносабатлар нима учун совуқ эди?

Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар икки йил аввал Туркман расмийларининг даъво қилишларича президент Сапармурод Ниёзов жонига уюштирилган суиқасд уринишидан сўнг совуқлашиб кетганди.

Ўшанда Туркман томони Ўзбекистонни суиқасд уюштирувчиларини қўллаб қувватлашда айблаганди.

Айбловлар кетидан Ўзбекистоннинг Ашхабоддаги элчиси чақириб олинди.

Ўзбекистон томони суиқасд уринишига алоқаси борлигини рад этиб келган.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy