Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш:
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Туркман кўли барпо этилиши илмий асосланганми?
Орол денгизининг 1985 ва 2003 йилларда фазодан олинган суратлари
Кўл қурилиши Орол денгизи фожеасини ёдга солаётир
Қорақум саҳросида Туркман кўли деб номланган сунъий кўл барпо этиш ғояси айрим эколог олимлар хавотирларига сабаб бўлмоқда. Баъзи мутахассисларга кўра, мазкур кўл қурилиши борасида чуқур экологик тадқиқот олиб борилмаган.

Би-би-си мазкур масалани ўрганган муҳожиротдаги туркман журналисти Ақ Велсапарга, аслида бу сунъий кўл Туркманистонга нима учун керак, деган савол билан мурожаат этган.

Ақ Велсапар: - Бу кўлдан мақсад, Президент Сапармурот Ниёзовнинг чиқишлари мисолида гапирсак, Қорақум саҳросида сув тўплаш ва кейинроқ бу минтақани ўзлаштиришдир.

Би-би-си: - Айрим олимлар эса бу каби чўлларни ўзлаштириш ҳақида гап бораркан, қўшни Ўзбекистондаги Мирзачўлни ўзлаштириш ва унинг оқибати ўлароқ Орол денгизининг қуриб атроф-муҳит инқирози юзага келганини эслашади. Бу каби хавотирлар мавжудми Туркманистонда ?

Ақ Велсапар: - Менимча, агар бугун Туркманистонда Қорақум юрагида бу каби йирик лойиҳанинг қанчалар хатарли эканини тушуниб етганлар бўлса ҳам улар бу ҳақда ҳеч нарса дейишолмайди. Сабаблари аён. Бу ҳақда, менимча, Туркманистон президентидан мустақил бўлган мамлакат ташқарисидаги олимлар гапиришлари лозим. Менинг назаримда, бу лойиҳада "етти ўлчаб бир кес" мақолига амал қилиниши шарт ва зарур.

Би-би-си: - Қорақум саҳросининг қоқ юрагида бу қадар йирик кўл қурилиши учун сув қаердан келади?

Ақ Велсапар: - Бу кўл ўз-ўзидан Қорақум саҳросининг ўртасида қурилаётгани йўқ. Айтишларича, бу ерда авваллари Қорашор кўли бўлган. Бу лойиҳа жуда улкан ва беш миллиард долларда баҳоланмоқда. Бу кўлга асосан оқава сувлар келиб қуйилади. Оқава сувлар келадиган каналлар бир нечта ва шундоқ ҳам бугун чўлда бир неча ботқоқликлар юзага келган.

Би-би-си: - Бу лойиҳа нақадар пухта ўйланган, айниқса минтақанинг шундоқ ҳам абгор эгологик вазиятини назарда тутадиган бўлсак?

Ақ Велсапар: - Биласизми ҳатто советлар даврида ҳам бу лойиҳа ҳақида қандайдир гап-сўзлар ўртага ташланганди. Минтақадаги оқава сувлар муаммоси ўша пайтда ҳам долзарб бўлган ва бугун ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. Оқава сувларни ҳозир Қорақумга йўналтиришган. Ҳозир Қорақумда бир неча ботқоқлар пайдо бўлган. Демак, Шўролар даврида ўртага отилган ғоя бўйича бу сувларни қаердадир тўплаш ва тозалаш, алал оқибат, оқава сувлардан қайта фойдаланиш мақсад қилинган. Аммо бунинг экологик маънода зарару фойдаси ҳақида ҳеч ким гапираётгани йўқ. Олимлардан садо чиқмаяпти...

Би-би-си: - Бир томондан Туркманистонлик олимларнинг гапирмаётганини тушунса бўлади, аммо минтақа мамлакатлари, қолаверса, халқаро мутахасислар нима учун мазкур масалага етарлича эътибор беришмаяпти, деб ўйлайсиз?

Ақ Велсапар: - Мен ҳам қўшни давлатлар - Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон, қолаверса, Россия олимларининг бу борадаги фикрлари билан танишишни хоҳлайман. Аммо, афсуски, улар ҳам ҳеч нарса дейишаётгани йўқ. Эҳтимол бу лойиҳа жиддий хавфдир ва эҳтимол мана Орол қуригани учун бу янги кўл барпо этилиши минтақанинг экологик вазиятини ўнглаб берар, биз буни билмаймиз ва муаммо шундаки, мазкур лойиҳа бўйича илмий бир тадқиқотлар деярли кўзга ташланмаяпти.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy