Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 18 Октябр, 2007 - Published 15:34 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Ислом Каримов Туркманистонга сафар қилмоқда
Ашхабод
Ўзбекистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов ҳокимиятга келганидан буён Ашхабодга илк бор борган
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Туркманистонга икки кунлик сафарини бошлаган.

Бу Каримов жанобларининг шу йил бошида Президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳокимиятга келганидан буён Туркманистонга илк ташрифидир.

Туркманистон президентининг матбуот хизмати тарқатган хабарга кура, икки давлат раҳбарлари ўзбек-туркман
муносабатларини янги босқичга кўтариш ниятидалар.

Хабарларга кўра, пойтахт Ашхабодда Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммадов юзма-юз музокаралар олиб боришган.

Ўзаро мулоқот чоғи иккитомонлама муносабатларнинг ҳозирги аҳволи ва келажаги мубоҳаса этилгани айтилади.

Айниқса, қишлоқ хўжалиги ҳамда энергия соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига кўпроқ эътибор қаратилган.

Ўзбекистон раҳбарияти Туркманистоннинг бир умрлик Президенти Сапармурод Ниёзовнинг ўлимидан сўнг мамлакатда кечаётган ўзгаришларни эҳтиёткорлик билан кузатиб келаётгани айтилади.

Туркманистон ҳам, Ўзбекистон ҳам Москва билан Россияга газ экспортини Ўзбекистондан ўтувчи қувурлар орқали ошириш юзасидан келишишган.

Тошкент шунингдек, режадаги Туркманистондан Хитойга борувчи газ қувурларини Ўзбекистон ҳудудларидан ўтказишни истайди.

Ташриф арафасида ўзбек матбуоти икки халқнинг қон-қариндошлик алоқаларига урғу берган.

Учрашув давомида эса, Амударё сувини бўлишиш каби ҳар икки мамлакат учун муҳим бўлган нозик масалалар ҳам мубоҳаса этилиши кутилаётганди.


Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy